Қайднома

Қидирув

ЕВРО-2020 ўйинлари Ўзбекистонда ҳам намойиш этилади

ЕВРО-2020 ўйинлари Ўзбекистонда ҳам намойиш этилади

  19.02.2020 21:00
  0
  249
ЕВРО-2020 ўйинлари Ўзбекистонда ҳам намойиш этилади

Жорий йилнинг 12 июнидан 12 июлига қадар футбол бўйича 16-Европа чемпионати бўлиб ўтади. Мусобақанинг 60 йиллик тарихида биринчи марта чемпионат битта мамлакат ҳудудида эмас, балки бутун Европа бўйлаб 12та шаҳардаги 12та стадионда ўтказилади.

UZREPORT Ахборот Агентлиги (UZREPORT TV, FUTBOL TV)  миллионлаб футбол мухлисларининг қизиқишидан келиб чиққан ҳолда, ЕВРО-2020 мусобақасини Ўзбекистон ҳудудида эксклюзив трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Маълумот учун, ЕВРО-2020 мусобақасида 24та терма жамоа бош соврин учун баҳс олиб боришади. Ўйинлар  Озарбайжон Англия, Венгрия, Германия,  Дания,  Ирландия, Испания, Италия, Нидерландия, Россия, Руминия ва  Шотландия мамлакатларидаги стадионларда ўтказилади.

Ўйинлар Тошкент вақти билан соат 18:00, 21:00 ва 00:00 да бошланади.

UZREPORT TV ва FUTBOL TV телеканали мухлислари ЕВРО-2020 мусобақасидан ўрин олган барча 51та учрашувни жонли эфирда, параллел равишда икки тилда — ўзбек ва рус тилларидаги шарҳда  томоша қилиш имкониятига эга бўлишади.

ЕВРО-2020 ўйинларини FUTBOL TV шарҳловчилари билан бир қаторда таниқли россиялик шарҳловчилар – Денис Казанский, Александр Елагин ва Дмитрий Мостовойлар шарҳлаб боришади.

Ўйинлардан ташқари телеканаллар орқали ЕВРО-2020 кундалиги - "Highlights"лар ҳам эфирга узатиб борилади. Бу дастур орқали мухлислар ЕВРО-2020дан ўрин олган ўйинларнинг энг қизиқарли ва ҳаяжонли вазиятларни қайта томоша қилишлари, терма жамоаларнинг футболчилари ва мураббийлари ҳақидаги қизиқарли маълумотлар, шунингдек, рекордлар ва бошқа муҳим фактлар билан танишиб боришлари мумкин бўлади.

Шунингдек, Европа чемпионатининг марказий ўйинлари олдидан ва учрашувлардан сўнг ташкил этиладиган “Футбол студия” дастурида шарҳловчилар ва мутахассислар томонидан қизиқарли таҳлиллар жонли эфирда намойиш қилинади.


Манба: uzreport.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz