Қайднома

Қидирув

Расман: «Барселона» янги ҳужумчи сотиб олди! (ФОТО)

Расман: «Барселона» янги ҳужумчи сотиб олди! (ФОТО)

  20.02.2020 15:32
  0
  452
Расман: «Барселона» янги ҳужумчи сотиб олди! (ФОТО)

«Леганес» ҳужумчиси Мартин Брайтвайт фаолиятини «Барселона»да давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақида каталонияликларнинг «твиттер»даги расмий саҳифаси хабар бермоқда. Трансфер суммаси 18 миллион еврони ташкил қилади. 28 ёшли футболчининг «Леганес» билан шартномасидаги товон пули айнан шунчани ташкил этарди.

Эслатиб ўтамиз, Ла Лига раҳбарияти олдинроқ Луис Суарес ва Усмон Дембеленинг узоқ муддатли жароҳати сабабли «Барселона»га янги ҳужумчи билан шартнома имзолаш ҳуқуқини берган эди.

Маълумот учун, Брайтвайт жорий мавсум «Леганес» сафида 24 учрашувда майдонга тушиб, 6та гол урган эди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz