Қайднома

Қидирув

«Машъал» икки нафар легионер билан шартнома имзолади

«Машъал» икки нафар легионер билан шартнома имзолади

  20.02.2020 21:32
  0
  194
«Машъал» икки нафар легионер билан шартнома имзолади

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган Муборакнинг «Машъал» жамоаси ўз таркибни кучайтириш мақсадида Нигерия ва Украина фуқаролари бўлган футболчиларни ўз сафига қўшиб олди.

Нигериялик ярим ҳимоячи Ифеаньи Ифеаньи 1995 йил 15 августда Нигериянинг Лагос шаҳрида таваллуд топган. Ифеаньи Нигерия терма жамоасида ва Нигериянинг «Аква Юнайтед» клубида ҳамда Жазоирнинг «Сетиф» клубларида тўп сурган. Мазкур футболчи билан «Машъал» жамоаси икки йиллик битимни имзолади.

Шунингдек Украина фуқароси бўлган химоячи Денис Васильев ҳам эндиликда жамоа вакили. Денис 1987 йил Украинанинг Бахмач шаҳрида таваллуд топган. Денис Украинанинг Княжа, РВУФК (Киев), ЦСКА (Киев), Оболонь, Кривбасс, Нефтяник-Укрнефть, Гелиос, Черноморец (Одесса), Болгариянинг Верея клублари cафида тўп сурган. 32 ёшли футболчи «Газчи» лар бир йиллик шарнтома имзолади.

Эндиликда бу легионерлар «Машъал» шарафини ҳимоя қилишади.


Манба: www.nnews.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz