Қайднома

Қидирув

100 «лимон» берсангиз, бас...

100 «лимон» берсангиз, бас...

  22.02.2020 02:19
  0
  239
100 «лимон» берсангиз, бас...

Франциялик ярим ҳимоячи Поль Погба «МЮ»дан кетишга яқин. Манчестерликлар французни 100 миллион еврога сотишга тайёрлар. Бу ҳақда The Guardian хабар тарқатди.
Аввалроқ «қизил иблислар» мазкур футболчи трансферини 140 миллион еврога баҳолашганди, лекин қишда Бруну Фернандеш сотиб олингач, чегирма қилишни лозим топишди. Зеро,  португалияликнинг харидига 50 миллиондан кўпроқ сарфланди ва бюджетдаги камчилик ўрнини тўлдириш учун Погба нархини пасайтиришни маъқул кўришди.

Таъкидлаш жоиз, «Ювентус» собиқ футболчисини ортга қайтариш вариантларини ўрганмоқда. Football Italia тарқатган хабарда айтилишича, туринликлар Погба масаласидаги келишувга Аарон Рэмзи ёки Адриан Рабьони қўшишни ўйлашмоқда.

Айтганча, «МЮ» раҳбариятиОле-ГуннарСульшернингўрниниэгаллашганомзодмутахассисларрўйхатинитузибчиқди. Le10sport нашридаёзилишича, унга «ПСЖ» устозиТомасТухельҳамкиритилган. Германияликни бош мураббий лавозимига таклиф этишни истаётганлар орасида «Бавария» ва «Барселона» клублари ҳам бор.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz