Тошкентда йиғин ўтказаётган «Қўқон-1912» жамоаси бугун яна бир назорат учрашувида майдонга тушди. Вакилларимизнинг бу галги рақиби – Тошкентнинг «Локомотив» клуби бўлди.
Учрашув кутилгадек шиддатли тарзда кечди. Ўйиннинг 56-дақиқасида футболчиларимиз ҳисобни очишди. Қувондиқ Рўзиевнинг шедевр пасидан сўнг Ҳасанов тўпни тўхтатмасдан кучли зарба билан Нестеров дарвозасига жойлаб қўйди.
64-дақиқада Темурхўжа Абдуҳолиқов ҳисобни тенглаштирди. Темурхўжа Абдуҳолиқов хато қилсанг кечирмайдиган ҳужумчилар сирасига киради. Ҳимоядаги хатодан рақибимиз унумли фойдаланди.
74-дақиқада рақиб дарвзасига иккинчи тўпни киритдик. «Локо» футболчилари ўз жарима майдончалари ичида вакилларимизга қарши қўполлик ишлатишди. Бош ҳакам рақиб дарвозаси томон пенальти белгилади. Иван Йосович пенальтини аниқ амалга ошириб жамоамизни олдинга олиб чиқди.
Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ҳужумкорликка зўр берган «Локомотив» футболчилари 80-дақиқада ҳисобни тенглаштиришди. Бу сафар захирадан майдонга тушган Шаҳзод Шайманов гол муаллифига айланди.
Шу тариқа, футболчиларимиз Тошкентдаги йиғинни дуранг билан якунлашди.
НАЗОРАТ ЎЙИНИ
«ҚЎҚОН-1912» - «ЛОКОМОТИВ» - 2:2 (0:0)
Голлар: Муҳаммаданас Хасанов (56), Иван Йосович (74 пен). - Темурхўжа Абдуҳолиқов (64), Шаҳзод Шайманов (80).
Қўқон-1912: Ботирали Эргашев, Бобур Акбаров, Иван Йосович, Александр Мерзляков, Аваз Маматхўжаев, Қувондиқ Рўзиев, Ойбек Рустамов, Сардор Азимов, Суҳроб Бердиев, Шоҳназар Норбеков, Отабек Ҳайдаров.
Захира: Ислом Абдуллаев, Иқбол Маликжонов, Жасур Ёқубов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Бек Абдуллаев, Зоҳид Абдуллаев, Ҳамидулло Абдуҳамидов.
Локомотив: Нестеров, Демянович, Умиров, Махаразде, Погребняк, Бикмаев, Абдухолиқов, Ҳошимов, Файзиев, Қиличев, Туропов.
«Қўқон-1912» клуби матбуот хизмати
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20