Қайднома

Қидирув

Футболда офсайд қоидаси ўзгаради

Футболда офсайд қоидаси ўзгаради

  21.02.2020 22:51
  0
  415
Футболда офсайд қоидаси ўзгаради

ФИФАнинг тараққиёт бўлими раҳбари, машҳур мураббий Арсен Венгернинг айтишича, футболдаги ўйиндан ташқари ҳолат бўйича қоидага ўзгартириш киритилади. Бу ҳақда «The Sun» ёзмоқда.

Офсайд футболчилар ва ҳакамлар ўртасида доимий тортишувларга сабаб бўлиб келган.

«Агарда ҳужум қилаётган футболчининг гол уриш мумкин бўлган тана аъзоларидан ҳеч бўлмаганда биттаси ҳам ҳимоячи билан бир чизиқда жойлашган бўлса — офсайд ҳисобланмайди, ҳатто ҳужумчининг бошқа тана аъзолари олдинда бўлганда ҳам. Шу билан масала ҳал бўлади, миллиметрлар ҳақида тортишувларга чек қўйилади», — деди Арсен Венгер.

Эслатиб ўтамиз, офсайд бўйича амалдаги қоида ХХ асрнинг 90-йилларида киритилган.


Манба: www.nnews.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz