Қайднома

Қидирув

АПЛ: «Арсенал» қийинчилик билан «Эвертон»ни мағлуб этди

АПЛ: «Арсенал» қийинчилик билан «Эвертон»ни мағлуб этди

  23.02.2020 23:31
  0
  306
АПЛ: «Арсенал» қийинчилик билан «Эвертон»ни мағлуб этди

Англия премьер лигаси 27-тури доирасидаги «Арсенал» ҳамда «Эвертон» ўртасидаги ўйин мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.

Аввалига меҳмонлар тезкор гол билан ҳисобда олдинга чиқиб олишганди, аммо «тўпчилар» ишонч билан ўйинни давом эттиришди натижада биринчи бўлимнинг ўзида иккита гол билан жавоб қайтаришди.

Тайм тугаси арафасида Ришарлисон яна ҳисобни тенглаштириб қўйган бўлса, иккинчи бўлимнинг стартида Обамейнг жамоасини яна ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Якунда жуда ҳам қизиқарли тарзда кечган баҳсда мезбонлар ўз ҳисобларига уч очко қўшиб қўйишди.

АНГЛИЯ ЧЕМПИОНАТИ. 27-ТУР

АРСЕНАЛ – ЭВЕРТОН - 3:2 (2:2)

23 февраль, 21:30. «Эмирейтс»

Голлар: 0:1 – 1 Кэлверт-Льюин, 1:1 – 27 Нкетиа, 2:1 – 33 Обамеянг, 2:2 – 45 Ришарлисон, 3:2 – 46 Обамеянг.

Арсенал: Лено, Колашинац (Сака, 18), Давид Луиз, Мустафи, Бельерин, Себальос (Торрейра, 76), Озил (Гендузи, 82), Джака, Пепе, Нкетиа, Обамеянг.

Эвертон: Пикфорд, Сидибе, Мина, Холгейт, Бейнс, Сигурдссон, Шнайдерлин (Андре Гомеш, 59), Ивоби (Бернард, 60), Делф (Кин, 82), Ришарлисон, Кэлверт-Льюин.

Огоҳлантиришлар: Шнайдерлин (31), Ришарлисон (45), Сигурдссон (73), Андре Гомеш (90).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz