Қайднома

Қидирув

Коронавирус сабаб А Сериянинг 3 та ўйини қолдирилди ва Италияда ҳам "карантин" жорий қилинмоқда

Коронавирус сабаб А Сериянинг 3 та ўйини қолдирилди ва Италияда ҳам "карантин" жорий қилинмоқда

  24.02.2020 00:51
  0
  300
Коронавирус сабаб А Сериянинг 3 та ўйини қолдирилди ва Италияда ҳам

Коронавирус сабаб Италиянинг Ломбардия ва Венето ҳудудларидаги бир нечта футбол учрашувлари бошқа кунга қолдирилди. У ҳақда Football Italia хабар қилмоқда.

Қолдирилган учрашувлар қаторидан А Серия доирасидаги «Верона» — «Кальяри», «Аталанта» — «Сассуоло», «Интер» — «Сампдория» учрашувлари ҳам ўрин олди. Мазкур ўйинлар бугун, 23 февраль санасида ўтказилиши керак эди. Учрашувларнинг янги вақти кейинроқ маълум қилинади. Коронавирус сабаб Италияда умумий миқдорда 42 та футбол учрашуви қолдирилган.

Маълумот учун, Италия чемпионатининг 25-турига келиб «Ювентус» 60 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Ундан бир ўйин кам ўтказган «Лацио» (56) ва «Интер» (54) мос равишда кейинги поғоналардан ўрин олган.
***

Италия шимолидаги Ломбардия вилоятида янги турдаги COVID-19 коронавирусига чалиниш бўйича 89 та ҳолат кузатилган. Бу ҳақда вилоят губернатори Аттилио Фонтана SkyTg24 телеканалига берган интервьюсида маълум қилди. Мамлакатда ушбу касалликка учраган беморлар сони юз нафардан ошгани тахмин қилинмоқда.

Фото: «ТАСС»

Corriere della Sera нашри ҳисоб-китобига кўра, коронавирус Италиянинг жами бешта вилоятида қайд этилган. Касалланиш ҳолати мамлакатнинг бешта вилоятида кузатилган. Венетода 17 нафар, Эмилия-Романье ва Лациода икки нафар, Пьемонтда бир нафар одам коронавирусга йўлиққан. Шу тариқа бутун мамлакатда коронавирус юқтириб олганлар сони 111 нафарга етган. Икки нафар одам Венето ва Ломбардияда касаллик туфайли вафот этган.

Фонтананинг сўзларига кўра, Ломбардияда карантинга тахмин қилингандан анча кўп одам киритилади. Ушбу мақсадларда Миландаги ҳарбий госпитал ҳамда ишламайдиган шифохона ва меҳмонхоналардан фойдаланиш кўзда тутилган.

Италия ҳукумати инфекция мамлакатда тарқалгани туфайли фавқулодда чоралар кўрмоқда. Бош вазир Жузеппе Конте коронавирус кузатилган вилоятдан бошқа вилоятга кириш ва чиқишга тақиқ қўйилгани, вирус тарқалган ерларда мактаблар ҳамда ОТМларда дарслар бекор қилинганини ушбу чоралар қаторига киритган. Хусусан, Миландаги мактаблар камида бир ҳафтага ёпилган, деган шаҳар ҳокими Жузеппе Сала.

Corriere della Sera нашрининг ёзишича, чекловлар жами 11 та муниципалитетга тааллуқли бўлган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ҳудудларда жамоат транспортининг тўхташини тақиқлашни назарда тутутчи буйруқ чиқарган. Фуқароларда биринчи навбатдаги керакли жиҳозлар бўлишини таъминлаш мақсадида стерилланган тиббиёт буюмлари йўлаги ташкил қилинмоқда, уларга дорихона ҳамда дўконлардан дори-дармон ва озиқ-овқат маҳсулотлари келтирилади. Полиция қўриқлайдиган йўналишларда ҳимоя ниқоби ва қўлқоп кийган етказиб берувчилар ушбу йўлакларга керакли маҳсулотни келтиради.

Тақиқларга риоя қилмаганларга уч ойгача озодликдан маҳрум қилиш ёки 206 евро миқдоридаги жарима жазоси тайинланиши мумкин.
Италияда коронавируснинг тарқалиши модельер Жоржо Арманининг (Armani компанияси асосчиси) Миланда ўтадиган мода ҳафталиги ёпиқ эшиклар ортида томошабинларсиз ўтадиган бўлди. Vogue мода уйи ахборот хизмати намойишларнинг «Armani.com» ва бренднинг Facebook ҳамда Instagram’даги саҳифаларида трансляция қилинишини маълум қилган. 23 февраль, якшанба кунига 8 та мода уйининг намойиши, жумладан, Dolce & Gabbana тақдимоти ҳам ўтказилиши режалаштирилганди, аммо уларнинг ўтиш ёки ўтмаслиги тасдиқланмаган. AP нашри Италиядаги мода уйларининг аксар қисми COVID-19 янги пневмонияси ушбу бизнесга жиддий зарар келтириши мумкинлигидан хавотирда, сабаби Европа Иттифоқига келувчи хитойлик сайёҳлар мода брендлари савдосининг чорак қисмини харид қилади. Италия мода палатаси (CNMI) 2020 йил биринчи ярим йиллигидаги даромад 2 фоизга пастлашини тахмин қилган. 

Коронавирус 2019 йил декабрь охирларида Хитойнинг Хубэй провинцияси Ухань шаҳрида тарқала бошлаган. Коронавирус Хитойнинг материкли қисмидан ташқарида жами 28 мамлакатда кузатилган: АҚШ, Россия, Италия, Франция, Исроил, Эрон, Миср, Испания, Тайвань, Япония ва бошқалар. 23 февраль ҳолатига кўра, бутун дунёда жами 78 724 нафар одам коронавирусга чалинган, уларнинг 2,4 минг нафардан кўпроғи ушбу касалликдан вафот этган.

 


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz