Қайднома

Қидирув

Пеленинг аҳволи қандай?

Пеленинг аҳволи қандай?

  24.02.2020 05:41
  0
  335
Пеленинг аҳволи қандай?

Сўнгги вақтларда Пеле икки хил сабаб билан матбуотчилар диққат марказида турибди: ё қандайдир воқеага изоҳ беради ёки ОАВ унинг аҳволидаги ўзгаришлар ҳақида хабар тарқатади. Айни пайт футбол қиролининг ёши 79да. Умуман, охирги йилларда унинг соғлиғи билан боғлиқ жуда кўплаб янгиликлар чоп этилди. Қуйида уларнинг айримларини эслаб ўтсак.

2016 йилнинг июни. Пеленинг Олимпиада-2016 очилиш маросимидаги иштироки сўроқ остида турганди. Аммо мусобақа стартидан бир-икки ҳафта олдин шифокорлар унга машъалани ёқишга рухсат беришди. Пеле эса ушбу тадбирда қатнашмасликни маъқул кўрди - бир неча кун аввал бўғимларида оғриқ ҳис этганди. Ўшанда хориж матбуоти илк маротаба Пеленинг касаллиги ҳақида ёзганди - у неча йилдирки, бовул қилиш муаммосига қарши курашмоқда. Риодаги Олимпиада бошланишидан бир йил аввал Пеле сонини операция қилдирганди. Шундан буён ҳассага таяниб юради. Баъзан ғилдиракли махсус ботинкалардан фойдаланади - шу тариқа оғриётган бўғимларига камроқ юк тушади.

2018 йилнинг январи. Пеле оз-ғинлик туфайли шифохонага тушди. Шифокорлар дарҳол ишга киришишди, унга даволаниш курслари тайинлашди ва машҳур мижоз тиббиёт муассасасига келтирилганидан бир неча соат ўтиб, вазиятдан барчани хабардор этишди: Пеленинг ҳаёти хавф остида эмас. Ўшанда бразилиялик собиқ футболчининг ўзи ҳам интервьюсида соғлиғи ҳақида маълумот берганди: «Сўнгги йиллар ичида учта операцияни бошдан кечирдим. Оёқларимга бир қаранг: авваллари улар текис ва чиройли эди, ҳозир эса чандиқларга тўла. Хаста эмасман, ўзимни ҳорғин ҳис этмаяпман. Ҳа, сафарларим сони камайган - бу ўзимни янада яхшироқ сезишим учун муҳим».

2018 йилнинг июни. Пелени ЖЧ-2018 очилиш маросимида кутишганди. Бироқ у келмади, мундиалдан аввал ўтказилган бошқа кўплаб тадбирлардаги иштирокни ҳам бекор қилди.

2019 йилнинг апрели. Парижда Килиан Мбаппе билан учрашганидан кейин Пелени юқори тана ҳарорати билан шифохонага жойлаштиришди. Унга бир ҳафтадан кейин жавоб беришди. Ушбу воқеадан бир неча кун ўтиб, бовул йўлига тош йиғилиб қолиши оқибатида уни Бразилияда қайта операция қилишди. Пеле уйига фақат апрель ўрталарида борди.

Ҳозир - нохуш хабарлардан яна бири. Пеленинг соғлиғи ҳақида унинг ўғли Эдиньо гапирди: «Отам жуда кўп ҳолларда хижолат чекмоқда, гўёки, тарки дунё қилганларга ўхшаб қолган. Тасаввур қилинг: у ҳамиша буюк шахс бўлган, бугун эса бемалол юра олмаяпти. Кўчага чиқишни хоҳламаяпти, бошқалар кўзига кўринмаслик учун шундай қиляпти. Айни пайт у жуда толиққан. Унинг тос ва сон суягини туташтирган бўғини алмаштирилди, лекин реабилитация жараёни идеал тарзда кечмади. Шу боис, ҳаракатланишда муаммога йўлиқмоқда. Мазкур ҳолат ўзига хос депрессияни вужудга келтирди».


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz