Қайднома

Қидирув

"Ман.Сити": Люка Динга қизиқишмоқда ва ...

"Ман.Сити": Люка Динга қизиқишмоқда ва ...

  24.02.2020 09:03
  0
  214

«Челси» ва «Манчестер Сити» клублари «Эвертон» ҳимоячиси Люка Динга қизиқмоқда. Ливерпуль клуби сафига 2018 йилнинг ёзида «Барселона»дан ўтган Люка илк мавсумдаёқ «Эвертон»нинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди.
Дарвоқе, «Челси» аслида «Лестер» вакили Бен Чилвеллни ўз таркибига қўшиб олмоқчи эди, лекин «тулкилар» унинг трансферини 100 миллион еврога баҳолашгач, «аристократлар» ўз эътиборларини Динга буришди. «Эвертон» Люкани «Барселона»дан 18 миллион еврога харид қилганди, энди эса уни камида 40 миллионга сотмоқчи.
Айтганча, The Athletic хабарига кўра, «Манчестер Сити» ўзини оқлаш йўлида Спорт арбитраж суди (CAS) эътиборини «ПСЖ» ва «Ювентус» томонидан тузилган ҳомийлик шартномаларига ҳам қаратмоқчи. Клуб раҳбарияти ушбу келишувларга «қаллоблик» ёрлиғини ёпиштирмоқда. Эслатма, парижликлар 2017 йили Неймар ва Килиан Мбаппе трансферига жами 400 миллион евро сарфлашган, туринликлар эса 2018 йили Криштиану Роналдуни 117 миллион еврога сотиб олишган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz