Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор» мухлислари «Пахтакор» стадионини тўлдиришадими?

«Навбаҳор» мухлислари «Пахтакор» стадионини тўлдиришадими?

  24.02.2020 09:39
  0
  375
«Навбаҳор» мухлислари «Пахтакор» стадионини тўлдиришадими?

Наманган томонлардан келган узунқулоқ гапларга қараганда, 27 февраль куни «Пахтакор» стадионида «Навбаҳор»нинг 10-12 минг мухлиси бўлиши кутилаётган экан. «Навбаҳор» ўз уйида ўйнагандек ўйнармикин, а? «Пахтакор» мухлислариям ўша куни севимли жамоасини қўллаш учун имкониятни максимал ишга солишса керак.

Ўйиннинг ўзи қандай ўтади?

Зўр ўтади, насиб бўлса!

Икки жамоа рулида МДҲнинг яқин ўтмиши юлдузлари. Таркибан, шубҳасиз, «Пахтакор» кучли – салкам Миллий жамоа!

«Навбаҳор»да эса 12-ўйинчиси доим бирга юради – макон танламас!

Хуллас, стадионга бормайдиганлар учун анонс:

27 февраль, 16:00, СпортТВ

СУПЕРЛИГА 1-ТУР

ПАХТАКОР – НАВБАҲОР

Шарҳида камина.

Суперўйинда учрашгунча!

Бобур Акмалов


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz