Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор»: очилиш маросими, футболчиларга рақамлар берилди (фотогалерея)

«Навбаҳор»: очилиш маросими, футболчиларга рақамлар берилди (фотогалерея)

  24.02.2020 20:50
  0
  361
«Навбаҳор»: очилиш маросими, футболчиларга рақамлар берилди (фотогалерея)

Бугун Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳ фойесида янги футболчиларни таништириш маросими ўтказилди.

Тақдимот маросими 8 2020

Мазкур маросимга фахрий меҳмон сифатида таниқли спорт журналисти ва футбол шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидов, наманганлик таниқли қизиқчи Искандар Ҳамроқулов иштирок этишди.

Маросим давомида “Само” гуруҳи ўзининг дилрабо куй-қўшиқлари билан мухлисларга яхши кайфият улашди.     

Шунингдек, катта мониторда “Навбаҳор” Медиа ва матбуот хизматлари ходимлари томонидан тайёрланган “Навбаҳор”га бағишланган махсус видеоролик намойиш этилди.

Тақдимот маросимини Наманган вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулло Ҳайитбаевич Бозоров очиб берди. 

Хайрулло Ҳайитбаевич ўз сўзида мазкур маросимга ташриф буюрган  барча мухлисларга ўз миннатдорчилигини билдирган ҳолда, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев миллионлар ўйини бўлган футболга улкан эътибор қаратаётганликлари, Наманган футболсеварлар вилояти эканлиги ҳамда бунинг самараси ўлароқ, вилоятимизда ҳам миллионлар ўйинига эътибор катта бўлаётганлиги, жумладан, янги мавсумда “Навбаҳор”нинг олдига юксак мақсад қўйилаётганлиги, бу йил Про-лигада Намангандан 2та жамоа қатнашиши, 2020 йили “Навбаҳор” ўз тарихидаги

2-чемпионлик унвони ҳамда жорий йилда финал ўйини Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда ўтказиладиган Ўзбекистон кубогини қўлга киритишига тилак билдирди.

Шунингдек, Хайрулло Бозоров жамоа таркибига янги  мавсум арафасида анча савияли футболчилар жалб этилишгани, улар билан жамоа ўз олдига қўйилган мақсадига эришиш имконияти юқори эканлигини билдирди.

Тақдимот маросими 3 2020

Бундан ташқари, Хайрулло Ҳайитбаевич жамоамиз мухлисларини ҳам алоҳида эътироф этиб, 2020 йил тақвимига кўра, “Навбаҳор” илк турни сафарда амалдаги мамлакат чемпиони “Пахтакор”га қарши ўтказишида рамзий маъно борлиги, жамоамиз айни пайтда  пойтахтликларга муносиб рақиб эканлигини таъкидлаб, ўз сўзини якунлади.

Шундан сўнг, сўз навбати “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Андрей Антанасович Канчельскисга берилди.

Андрей Канчельскис ўз сўзида янги мавсумга тайёргарлик жараёнидан қониққанлиги, бўлажак мавсумда жамоанинг олдига қўйилган мақсад йўлида самарали меҳнат қилишини таъкидлади.

Тақдимот маросими 4 2020

Кейин эса жамоамиз дарвозабони Ўткир Юсупов сўзга чиқиб, мухлисларга ўз миннатдорчилигини билдириб, янги мавсумда жамоа ўз олдига қўйган мақсадига эришиши учун барча имкониятини ишга солишини айтди.

Тақдимот маросими 5 2020

Сўнгра сўз навбати таниқли спорт шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидовга берилди.

Хайрулла Ҳамидов ўз сўзида “Навбаҳор” бошқа жамоалардан тўрт жиҳати билан ажралиб туриши, ушбу тўртта жиҳат клуб раҳбарияти, жамоа бош мураббийи, футболчилар ва мухлисларнинг бирдамлиги эканлигини таъкидлаб, янги мавсумда жамоамизга омад ёр бўлишини тилади.

Тақдимот маросими 6 2020

Кейин эса наманганлик таниқли қизиқчи Искандар Ҳамроқулов ўзининг ичакузди ҳангомалари билан мухлисларга кулги улашди ҳамда янги мавсумда “Навбаҳор”га омад тилаган ҳолда, ўз сўзини якунлади.

Тақдимот маросими 7 2020

Шундан сўнг, маросимнинг асосий қисмига ўтилиб, жамоамиз аъзоларига янги мавсумда тўп сурадиган рақамлари ёзилган футболкалар топширилди.  

Ушбу футболкаларни футболчиларга Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциациси президенти Хайрулло Ҳайитбаевич Бозоров, Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” ПФК президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов топширишди.

Жамоамизнинг янги аъзолари - ҳимоячи Хуршид Мухторов - 28,  ярим ҳимоячи Ислом Исоқжонов - 11, ҳужумчи Ҳусайн Эргашбоев - 77, ярим ҳимоячи Жавлон Иброҳимов - 8, дарвозабон Ислом Абдуллахонов - 13, ярим ҳимоячи Ислом Рашидхонов - 27,  ҳимоячи Тоҳир Шамситдинов - 33, ҳужумчи Анвар Ҳожимирзаев - 94, ярим ҳимоячи Сардор Теляков - 18, ҳужумчи Руслан Болов - 88, ҳужумчи Забиҳилло Ўринбоев - 95, ҳимоячи Шаҳзод Ҳамидов - 4-рақамли футболкаларни қабул қилиб олишди.  

Тақдимот маросими 9 2020

Бундан ташқари, “лочинлар” шарафини ўтган мавсумда ҳимоя қилган ва амалдаги шартномалари муддатини узайтирган дарвозабон Ўткир Юсуповга – 1, ярим ҳимоячи Азимжон Аҳмедовга - 7, ярим ҳимоячи Иван Соловьёвга - 9, ҳимоячи Комилжон Ғиёсовга - 5, ҳимоячи Обид Жўрабоевга - 15, ҳимоячи Мирзоҳид Ғофуровга - 19, ҳимоячи Игорь Голбанга - 22, ярим ҳимоячи Аббос Ғуломовга - 70, ярим ҳимоячи Абдужамол Исроиловга - 30, ярим ҳимоячи Амирбек Жўрабоевга - 20, ярим ҳимоячи Абдулҳай Исмоиловга - 17, ярим ҳимоячи Комил Тожиддиновга - 21- рақамлар туширилган футболкалар топширилди.

Тақдимот маросими 11 2020

Кейин эса сўз навбати “Навбаҳор”нинг ашаддий ҳамда фидоий мухлиси Лутфулло Абдураҳмоновга берилди.

Лутфулло Абдураҳмонов  барчани янги мавсум билан табриклаб, йиғилганларга “Навбаҳор”га аталган шеърларидан ўқиб берди.

Тақдимот маросими 12 2020

Сўнгра, мазкур тадбирнинг фахрий меҳмони Хайрулла Ҳамидовга Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулло Бозоров  “Навбаҳор” эмблемаси туширилган кепка, шарф ва футболка топширди.

Шу тариқа, тақдирлаш маросими ўз якунига етди.

Тақдимот маросими 14 2020

Умид қиламизки, кўтаринки кайфият ҳамда юқори савияда ўтган мазкур тақдимот маросими “Навбаҳор” жамоаси футболчиларини руҳлантириб, янги зафарлар сари чорлайди ҳамда “лочинлар” янги мавсумда ўз олдиларига қўйилган мақсадларига эришадилар.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz