Турнинг марказий ўйини «Стэмфорд Бриж»да «Челси» ва «Тоттенхэм» ўртасида кечди. Энди «кўклар» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард португалиялик касбдоши Жозе Моуриньога қарши кечган 3та ўйинда ҳам ғалаба нашидасини сургани билан алоҳида мақтанишга ҳақли. Англиялик ёш мутахассис «Беназир»ни «Челси» бошқарувида 2 марта ва «Дерби Каунти» билан бир бора мағлублик кўчасига киритди. Яъни португалиялик мутахассис «Тоттенхэм»да иш бошлашидан олдин «МЮ» билан Лига кубогида Лэмпард қўл остидаги «Каунти»га ҳам ютқазган эди. Қолаверса, Лэмпард «Челси»си Моуриньо жамоасини битта мавсумда ҳам ўз майдони, ҳам сафарда енгган биринчи клуб бўлди. Яна бир факт - Лэмпард АПЛда Моуриньо жамоасига қарши кечган дастлабки 2та ўйинни ўз фойдасига ҳал қилган биринчи мураббийдир.
** «Арсенал» 2020 йил ҳисобидан барча турнирларда бирор марта ютқазмаган АПЛнинг ягона вакили бўлиб турибди. Микель Артета жамоаси нақ 10та ўйиндан буён мағлубият нималигини билмаяпти.
** «Эвертон» ҳужумчиси Доминик Калверт-Льюин «Арсенал» дарвозасини ўйиннинг 49-сониясида нишонга олиб, Лондон жамоасига АПЛ доирасидаги уй учрашувларида ўз тарихидаги энг тезкор голни «тортиқ» этган футболчига айланди. Бу борадаги аввалги рекорд 2007 йили «Фулхэм» вакили Дэвид Хили томонидан қайд қилинганди (51-сония).
** «МЮ»нинг барча турнирлар ҳисобидан мағлубиятсиз одими 6та ўйинга етди. Умумий натижа - 13:1.
** Бруну Фернандеш «МЮ» тарихида АПЛдаги дебютини пенальтидан урилган гол билан безаган биринчи футболчи бўлди. Дарвоқе, чилилик Алексис Санчес «қизил иблислар» сафидаги илк ўйинида 11 метрли жарима зарбасидан фойдаланолмаганди.
** «Манчестер Сити» АПЛда қаторасига 4та пенальтини кўкка совурди.
** «Лестер» дарвозабони Каспер Шмейхель АПЛда 4-марта пенальтини бартараф этиб, бу борада отаси - «МЮ»нинг собиқ кипери Петер Шмейхелдан ўзиб кетди. Катта Шмейхель бутун фаолиятида Англия чемпионатида 3та «дуэл»да ғолиб чиққанди.
** «Тоттенхэм» дарвозабони Уго Льорис Англия чемпионатида «шпорлар» сафида 250-марта майдонга тушди. 33 ёшли француз «Тоттенхэм»даги дебютини мавсум-2012|2013да нишонлаган эди.
26-тур ўйини
19 февраль
МАНЧЕСТЕР СИТИ -ВЕСТ ХЭМ - 2:0 (1:0)
Манчестер. 52159 томошабин.
Голлар: Родри (30), де Брюйне (62).
Манчестер Сити: Эдерсон, Отаменди, Уокер, Менди, Ляпорт (Стоунз, 65), Родри , де Брюйне (Гюндоган, 79), Давид Сильва (Фоден, 85), Бернарду Сильва, Габриэль Жезус, Агуэро.
-----------------------------------------------
22 февраль
ЧЕЛСИ - ТОТТЕНХЭМ - 2:1 (1:0)
Лондон. 40608 томошабин.
Голлар: Жиру (15), Алонсо (48) - Рюдигер (89-авт.).
Челси: Кабальеро, Аспиликуэта, Кристенсен, Рюдигер, Жеймс, Жоржиньо, Ковачич, Алонсо, Маунт, Баркли (Виллиан, 77), Жиру (Абрахам, 71).
Тоттенхэм: Льорис, Танганга, Санчес, Алдервейрелд (Орье, 78), Вертонген, Дэвис, Ло Чельсо, Ндомбеле
(Ламела, 63), Уинкс, Лукас Моура, Бергвейн (Алли, 78).
БЕРНЛИ - БОРНМУТ - 3:0 (0:0)
Бернли. 18227 томошабин.
Голлар: Видра (53), Родригес (60-пен.), Макнил (88).
КРИСТАЛ ПЭЛАС -
НЬЮКАСЛ - 1:0 (1:0)
Лондон. 25486 томошабин.
Гол: ван Анхолт (44).
Четлатиш: Лазаро (90}5, Н.).
ШЕФФИЛД ЮНАЙТЕД -
БРАЙТОН - 1:1 (1:1)
Шеффилд. 31888 томошабин.
Голлар: Стивенс (26) - Мопе (30).
САУТГЕМПТОН -
АСТОН ВИЛЛА - 2:0 (1:0)
Саутгемптон. 31478 томошабин.
Голлар: Лонг (8), Армстронг (90}5).
ЛЕСТЕР -
МАНЧЕСТЕР СИТИ - 0:1 (0:0)
Лестер. 32068 томошабин.
Гол: Габриэль Жезус (80).
Фойдаланилмаган пенальти:
Агуэро (62, М.).
Лестер: Шмейхель, Сеюнжю, Эванс, Фукс (Перес, 90), Рикарду Перейра, Тилеманс, Прат (Жеймс, 85), Мэддисон, Чилуэлл, Ихеаначо (Барнс, 46), Варди.
Манчестер Сити: Эдерсон, Уокер, Фернандиньо, Ляпорт (Отаменди, 58), Менди, Гюндоган, Родри, де Брюйне, Маҳрез, Агуэро (Габриэль Жезус, 77), Бернарду Сильва.
23 февраль
МЮ - УОТФОРД - 3:0 (1:0)
Манчестер. 73347 томошабин.
Голлар: Бруну Фернандеш (42-пен.), Мартиаль (58), Гринвуд (75).
МЮ: де Хеа, Магуайр, Ван-Биссака, Линделёф, Шоу, Матич, Фред (Мактомини, 79), Бруну Фернандеш, Жеймс, Мартиаль (Игало, 80), Гринвуд (Чонг, 80).
ВУЛВЕРХЭМПТОН -
НОРВИЧ - 3:0 (2:0)
Вулверхэмптон. 31046 томошабин.
Голлар: Диогу Жота (19, 30),
Хименес (50).
Арсенал - Эвертон - 3:2 (2:2)
Лондон. 60296 томошабин.
Голлар: Нкетиа (27), Обамеянг (33, 46) - Калверт-Льюин (1), Ришарлисон (45}5).
Арсенал: Лено, Колашинац (Сака, 18), Давид Луиз, Мустафи, Бельерин, Себальос (Торрейра, 76), Озил (Гендузи, 82), Жака, Пепе, Нкетиа, Обамеянг.
—————————————————————--------------------------
ЛИВЕРПУЛЬ - ВЕСТ ХЭМ ўйини кеча бўлиб ўтди.
Фрэнк Лэмпард («Челси» бош мураббийи): - VARга қаторасига иккинчи марта ишимиз тушди, тизим талаб даражасида яхши эмас. Мағлубиятдан сўнг бу ҳақда бақириш қийин, бугун эса гапираман: рақибга қизил карточка кўрсатилиши шартлигини ҳамма тушунди, фақат VAR эмас... Йўқ, футболчиларнинг майдондан четлаштирилиши тарафдори эмасман, аммо ўша вазиятда ўйинчимизнинг оёғи синиши ҳеч гап эмасди. Майдондаги ҳакамлар ҳақида гапирмаяпман. Зеро, шу каби ҳолатларга VAR ойдинлик киритиши керак, афсуски, тизим бундай қилолмаяпти. Ўйинга келсак, гол қўйиб юборганимиз бироз ёқмади. Шунинг оқибатида бир неча дақиқа асабийлашишимизга тўғри келди. Лекин ўйин савияси, йигитларнинг ишга ёндашувларига эътироз йўқ. Бугунги ғалаба билан алданиб қолмаслигимиз керак. «Бавария»га қарши баҳс катта эътибор талаб қилади. Ахир бу ЧЛ ўйини...
Жозе Моуриньо («Тоттенхэм» бош мураббийи): - «РБ Лейпциг» билан бўлган ўйиндан кейинги гапларни такрорлайман, тайёрмисизлар? Шогирдларим билан фахрламан, улар бугун ҳам бор имкониятларини ишга солишди. Фақат бизга яхши ҳужумчи етишмаяпти. Олдинда тўп сураётган йигитларимиз ҳужумчи эмаслар, қолаверса, улар жуда-жуда чарчашган. Ҳеч қандай тактик муаммо йўқ. Зеро, ҳудудларни тўлиқ назорат қилдик, аммо 2та индивидуал хато ортидан жазоландик. Ўйлайманки, агар рақибдан олдинроқ гол урганимизда, асл ўйинимизни намойиш этиш имконияти ошарди. Аммо рақиб ҳисобни очгач, орқага ўтади ва бунда бизга жуда қийин бўлади. Мағлубият - бу мағлубият, лекин мен учун шогирдларимнинг сўнгги лаҳзаларгача курашишгани муҳим. Охирги дақиқаларда «Челси»ни роса чўчитганимизни бир ўйланг...
ТЎПУРАРЛАР:
Варди (Лестер) - 17та
Обамеянг (Арсенал) - 17та
Агуэро (Манчестер Сити) - 16та...
Турнир жадвали |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
28-тур
28 февраль (жума)
01:00 Норвич - Лестер
29 февраль (шанба)
17:30 Брайтон - Кристал Пэлас
20:00 Борнмут - Челси
20:00 Ньюкасл - Бернли
20:00 Вест Хэм - Саутгемптон
22:30 Уотфорд - Ливерпуль
1 март (якшанба)
19:00 Эвертон - МЮ
19:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
—————————————————————————————
АСТОН ВИЛЛА - ШЕФФИЛД ЮНАЙТЕД ва МАНЧЕСТЕР СИТИ - АРСЕНАЛ ўйинлари қолдирилди.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20