Қайднома

Қидирув

«Мен шунчаки, шокда эдим...» ёхуд Мбаппе Зидан билан танишуви ҳақида гапирди

«Мен шунчаки, шокда эдим...» ёхуд Мбаппе Зидан билан танишуви ҳақида гапирди

  27.02.2020 14:27
  0
  288
«Мен шунчаки, шокда эдим...» ёхуд Мбаппе Зидан билан танишуви ҳақида гапирди

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе Зинедин Зидан билан қандай танишгани ҳақида сўзлаб берди.

«14 ёшим арафасида мени унутилмас, ажойиб сюрприз кутиб турарди. Отам «Реал»дан қўнғироқ қилди ва мени Испанияга, машғулот жараёнига чақирди. Бу мени шунчаки шокка солиб қўйди. Худди мени Зинедин Зиданнинг шахсан ўзи кўришни хоҳлагандек.

Мен у пайтлар еттинчи осмонда учиб юрардим. 13 ёшда бундай туйғуларга қарши тура олиш жуда қийин. «Реал» базасига ташриф буюрган пайтларим бутун умр эсимдан чиқмайди.

Кейин Зидан бизни машиналар тўхташ жойида кути олди ва ўз машинасида майдонга бирга боришни таклиф қилди. Унинг машинасига ўтирарканман, сўрадим: «Оёқ кийимини ечишим керакми?» Бу гапни нимага айтганимни ўзим ҳам билмайман. Аммо бу шахсан Зизунинг машинаси эдида...

Йўл давомида ҳали ҳам ухлаяпман деб ўйладим. Мен, шунчаки музлаб қолган эдим ва шунчаки, Зиданга тикилардим. Бу сеҳрли ҳис туйғулар эди» - дейди Мбаппе Players’ Tribune нашрига.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz