Қайднома

Қидирув

ОЧЛ-2020: Коронавирус туфайли Тошкентдаги ўйин қолдирилди

ОЧЛ-2020: Коронавирус туфайли Тошкентдаги ўйин қолдирилди

  28.02.2020 07:15
  0
  377
ОЧЛ-2020: Коронавирус туфайли Тошкентдаги ўйин қолдирилди

Сизга яхши маълумки, сиёсий вазиятлар туфайли ОЧЛ D гуруҳ 3-турининг "Сепаҳон" (Эрон)-"Ал-Наср" (Саудия Арабистони)  учрашуви 3 март куни Тошкентдаги “Локомотив” стадионида ўтказилиши режалаштирилган эди.

Бироқ Осиё футбол конфедерацияси матбуот хизматига кўра, ушбу учрашув кейинроққа қолдирилган. Бунга сабаб эса COVID-19 коронавирус тарқалиш хавфи ҳисобланади. ОФК Эрон, Саудия Арабистони, БАА ҳамда шарқий минтақадаги Сеул (Корея)да бўлиши режалаштирилган учрашувларни бекор қилган.

Учрашувлар қачонга кўчирилгани номаълум. Ҳозирда Эрон коронавируснинг Яқин Шарқ ва Марказий Осиёдаги энг йирик ўчоғи бўлиб турибди. Форс юртига қўшни бир нечта мамлакатларда вирус Эрондан қайтган беморлар туфайли тарқалган. Мамлакатнинг ўзида эса бир нечта юқори даражали амалдорларгача вирусни юқтириб олган.

Ҳозирда Эронда коронавирус билан боғлиқ 141 та ҳолат қайд этилган, улардан 22 таси ўлим билан якунланган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz