Қайднома

Қидирув

Шавкат Абдухўжаев: «Биринчи бўлимда вазиятлардан фойдалана олмадик»

Шавкат Абдухўжаев: «Биринчи бўлимда вазиятлардан фойдалана олмадик»

  01.03.2020 19:53
  0
  251
Шавкат Абдухўжаев: «Биринчи бўлимда вазиятлардан фойдалана олмадик»

“Сурхон” – “Бунёдкор” учрашувидан сўнг мезбонлар устози  ўз фикрларини билдириб ўтди:

“Аввало мухлисларимиздан узр сўрайман. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, биринчи бўлимда рақиб дарвозаси олдида яратилган вазиятларни голга айлантира олмадик. Футболда гол урган жамоа ғалаба қозонади. Навбатдаги учрашувларда бугунги мағлубият ўрнини тўлдиришга ва вазиятлардан фойдаланиш бўйича йўл қўйилган камчиликларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз. 

Фикримча, бугун иккинчи бўлимда консентрацияни йўқотиб қўйдик. Рақибнинг қарши ҳужумларида янада диққатлироқ бўлишимиз лозим эди. Ҳакамлар ҳақида гапирмайман. Жисмоний ҳолатимиз жойида. Бугун биз кўпроқ ҳужум уюштирдик. Шунчаки, ҳужумларни голга айлантира олмадик. Агар гол урганимизда ҳисоб бундай кўриниш олмасди, Таркибни мураббийлар штаби танлайди. Янги бош мураббий масаласи тез орада ҳал этилса керак”, - деди мутахассис.


Манба: www.pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz