Қайднома

Қидирув

Япониялик мухлисларга узрнома

Япониялик мухлисларга узрнома

  04.03.2020 10:57
  0
  312
Япониялик мухлисларга узрнома

«РБ Лейпциг» раҳбарияти япониялик мухлислардан расмий равишда узр сўради. Гап шундаки, коронавирус таҳликаси туфайли уларнинг Германия чемпионати 24-туридан ўрин олган «Байер»га қарши ўйин (1:1) арафасида стадионга киришларига рухсат берилмади. «Роберт-Кох институти тавсиясига мувофиқ, оммавий тадбирлар чоғи текширув чоралари кучайтирилди. Афсуски, бунда япониялик меҳмонларга нисбатан хатоликка йўл қўйилди. Бунинг учун улардан расман узр сўраймиз. Стадионга киритилмаган фанатларни кейинги ўйинимизга таклиф этиш бўйича иш бошлаб юборилди. Шу тариқа хатомизни тўғриламоқчимиз. Коронавирус муаммосига қарши курашга келсак, жиддий назорат давом эттирилади. Албатта, текширув жараёнида бирор меҳмонни ранжитиб қўймасликка уринамиз», — дейилади «РБ Лейпциг» сайтида эълон қилинган узрномада.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz