Қайднома

Қидирув

Юлдузлар соясида қолиб кетган энг яхши футболичилар ва мураббий (фотогалерея)

Юлдузлар соясида қолиб кетган энг яхши футболичилар ва мураббий (фотогалерея)

  06.03.2020 08:48
  0
  550
Юлдузлар соясида қолиб кетган энг яхши футболичилар ва мураббий (фотогалерея)

Кўпинча футбол майдонида бор эътибор юлдузларга қаратилади-да, уларнинг соясида қолиб кетаётган қаҳрамонлар диққат марказидан четда қолишади.

Чиндан ҳам, Лионель Месси, Килиан Мбаппе ёки Роберт Левандовскининг ўйинларига маҳлиё бўлиб, уларнинг муваффақиятига ҳисса қўшаётган шериклари борлигини унутиб қўямиз.

Қуйидаги рамзий жамоадан худди шундай «иккинчи пландаги энг яхши «актёрлар» жой олишган. Уларнинг айримлари сизга нотаниш бўлса, баъзиларини яхши танийсиз.

ДАРВОЗАБОН

ЛУИЖИ СЕПЕ («Парма»)

Ушбу кипернинг жорий мавсумдаги «сейв»лари 76,9 фоизга тенг. Бу Алиссон ва Облакнинг кўрсаткичи билан бир хил дегани.

ҲИМОЯЧИЛАР

РИКАРДУ ПЕРЕЙРА («Лестер»)

Маҳоратли ҳимоячининг ҳисобида 3та гол ва 2 «ассист» бор, ҳар ўйинда ўртача 4,3та ҳолатда рақибдан тўпни олиб қўяди.

 

КРИС СМОЛЛИНГ («Рома»)

Бу футболчи «А» сериянинг жорий мавсумида бир ўйинда ўртача ҳисобда 4,3 марта тўпни ўз жарима майдончасидан узоқлаштирди, 2,2 марта тўпни эгаллаб олди. Паслар аниқлиги - 90 фоиз, 2та гол, 1та «ассист».

 

ДАЙОТ УПАМЕКАНО («Лейпциг»)

Тажрибаси тобора ортиб бораётган Упамекано 21 ёшида Мюнхен, Барселона, Манчестер клублари ва албатта, Франция термаси устози Дидье Дешамнинг эътиборига тушиб улгурди.

 

АЛЬФОНСО ДЭВИС («Бавария»)

Эндигина 19 ёшни қаршилаган Дэвис жорий мавсум 4та самарали узатмани амалга оширди, Бундеслигада гол ҳам урди.

ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР

КАЗЕМИРО («Реал»)

«Қироллик клуби»нинг бугунги тактик саломатлигини таянч чизиғи вакиллари белгилашмоқда. Каземиро одатдагидек энг фаоллардан бири, аммо жамоада юлдузлар кўплиги сабаб кўпинча соя¬да қолиб кетяпти.

 

АНХЕЛЬ ДИ МАРИЯ («ПСЖ»)

Неймар, Мбаппе ва ҳатто Икардини ҳам мақташяпти. Аммо 8та гол уриб, 12та самарали узатма муаллифига айланган ди Мария бундай эътирофдан четда қолиб кетмаяптимикан?

 

ЛУИС АЛЬБЕРТО («Лацио»)

Иммобиле ва Милинкович-Савич серхаридор. Лекин «Лацио»да жорий мавсум 3та гол ва 11та «ассист» қайд этган Луис Альберто ҳам борлигини унутмаслик керак.

 

ДИМИТРИ ПАЙЕТ («Марсель»)

Эски «безори» Димитри ўзини кўрсатмоқда - ҳозиргача 8та гол уриб, 3та «ассист» расмийлаштиришга улгурди.

ҲУЖУМЧИЛАР

ВИССАМ БЕН-ЙЕДДЕР («Монако»)

Глик, Сеск, Адриен Силва каби юлдузлар ўйнаётган «Монако»да ўз ҳисобига 16та гол ва 4та «ассист» ёздириб қўйган Бен-Йеддер ҳам борлигини унутманг.

 

ТОМАС МЮЛЛЕР («Бавария»)

22та турдан сўнг 14та самарали узатма муаллифига айланган Мюллер Бундеслиганинг сўнгги 15 йилликдаги рекордини ўрнатди.

БОШ МУРАББИЙ

ХОСЕ БОРДАЛАС («Хетафе»)

2020 йилда бу мутахассис бошчилигидаги жамоа фақат «Реал» ва «Барселона»га ютқазди, Бильбаода «Атлетик»ни мағлубиятга учратди, ўз уйида «Валенсия»ни ишончли тарзда енгди - 3:0.

Абдулллохон ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz