Қайднома

Қидирув

Эътироф: Coca Cola Суперлига-2020 1-тур рамзий жамоаси

Эътироф: Coca Cola Суперлига-2020 1-тур рамзий жамоаси

  05.03.2020 14:30
  0
  363
Эътироф: Coca Cola Суперлига-2020 1-тур рамзий жамоаси

Coca Cola Суперлига-2020 1-тур баҳслари таҳлилининг давоми сифатида, ўтказилган ўйинлар якунларидан келиб чиқиб, «ИнтерФутбол» талқинига кўра тузилган рамзий жамоа билан таништиришни ҳам жоиз билдик.

ДАРВОЗАБОН:

Ўткир Юсупов («Навбаҳор») Турнинг марказий беллашувида «Пахтакор» ҳужумчилари анча фаол тўп суришди. Улар томонидан яратилган аксарият хавфли вазиятларда «лочинлар» посбони Ўткир Юсупов ишончли ҳаракат қилиб, жамоасини голдан қутқарди.

 

ҲИМОЯЧИЛАР:

Мурод Холмуҳаммедов («Қўқон-1912») «Бунёдкор»дан қайтган етакчи ўз жамоаси ғалабаларига ҳисса қўшишда давом этмоқда. «Бухоро»га қарши кечган баҳсда Мурод Холмуҳаммедовнинг «дубли» қўқонликларнинг ғалабасида муҳим ўрин тутди.

Станислав Андреев («Металлург») Тошкент вилояти дербисида томонлар муроса кўчасини танлашди. Мазкур учрашувда меҳмонлар сафида тажрибали ҳимоячи Станислав Андреев шерикларига ҳар томонлама ўрнак бўлди.

Анзур Исмоилов («Пахтакор») Собиқ жамоасига қайтган яна бир ҳимоячи Анзур Исмоилов ҳам «Нав­баҳор»га қарши кечган ўйинни жуда яхши ўтказди. Ўзига юклатилган вазифани аъло даражада уддалади.

Акмал Шораҳмедов (АГМК) «Металлург» билан ўтказилган дербидаги энг яхши футболчилар қаторида Шораҳмедовни ҳам кўрсатиш мумкин. Тажриба бобида Андреевдан қолишмайдиган футболчи етакчиликни қойиллатди.

 

ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР:

Нурилло Тўхтасинов («Бунёдкор») «Қалдирғочлар»нинг «Сурхон» майдонидаги голлари ҳисобини очиб берган иқтидорли ярим ҳимоячи рақиб дарвозасини ажойиб тарзда иш-ғол қилиб, ўйинда туб бурилиш ясашга эришди.

Ислом Рашидхонов («Навбаҳор») Наманган жамоасининг янги футболчиси «Пахтакор» билан ўйинда ҳар тарафлама фаол бўлди, рақиб ҳужумини қайтарди, олдинги чизиқдаги шерикларига ёрдамлашди, хавфли вазиятлар яратди.

Никита Павленко («Машъал») Умуман, «Сўғдиёна»га қарши кечган учрашувда муборакликларнинг барча футболчилари фаол бўлишди. Биз эса улар орасида Никита Павленкони танлаб олдик.

 

ҲУЖУМЧИ:

Кирилл Погребняк («Локомотив») Ҳужумчилар рўйхатидан уч нафар «дубль» муаллифлари жой олишди. Жумладан, Кирилл Погребняк томонидан урилган икки гол «Андижон»­нинг мағлуб этилишида муҳим омил бўлди.

Игорь Сергеев («Пахтакор») Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси киритган тўплар эса «Навбаҳор» билан ўйинда «шерлар»нинг «камбэк» қилишларига замин яратди. Энг асосийси, Сергеев ўз вақтида тўғри жой танлаш эвазига рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Бобур Абдухолиқов («Насаф») Юқоридаги амплуадошлари билан солиштирганда, Абдухолиқовнинг голлари нисбатан чиройлироқ чиқди. Айниқса, «Қизилқум» дарвозабонининг устидан ошириб урган голи.

 

БОШ МУРАББИЙ:

Дилявер Ваниев («Машъал») Маълум муддатли танаффусдан ке-йин элитага қайтган «газчилар» бу қайтишни ажойиб ғалаба билан нишонлаб, ҳали мавсум давомида кўплаб жамоаларга «бошоғриқ» бўлишлари мумкинлигини кўрсатишди. Албатта, қўлга киритилган ютуқда «Машъал» футболчиларига устозлик қилаётган Дилявер Ваниевнинг ҳиссаси катта. Шу ва бошқа омилларни инобатга олган ҳолда, тур рамзий жамоаси бош мураббийлигига айнан ушбу мутахассисни лойиқ кўрдик.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz