Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор»«Локомотив» устидан ишончли ғалабага эришди

«Навбаҳор»«Локомотив» устидан ишончли ғалабага эришди

  06.03.2020 20:04
  0
  331
«Навбаҳор»«Локомотив» устидан ишончли ғалабага эришди

Наманганнинг «Марказий» стадионида бўлиб ўтган «Навбаҳор» ҳамда «Локомотив» ўртасидаги учрашув ўз поёнига етди.

Шиддатли руҳда кечган баҳсда мезбонлар ишончли ғалабага эришишди. Биринчи бўлимда бир қатор яхши вазиятлар бўлишига қарамай ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимнинг 64-дақиқада Зотеев жарима майдонида қўли билан ҳаракат қилганлиги сабаб пенальти белгиланди ва зарбани Аҳмедов аниқ амалга оширди. 88-дақиқада эса Игорь Голбан ҳужумга ўтди ва Шерзод Файзиевнинг хатосидан сўнг иккинчи голни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

COCA COLA СУПЕРЛИГА. 2-ТУР

«НАВБАҲОР» — «ЛОКОМОТИВ» - 2:0 (0:0)

Наманган. «Марказий» стадиони. 25,380 томошабин.

Голлар: Азим Аҳмедов (64-пен.), Игорь Голбан (88).

Навбаҳор: 1.Ўткир Юсупов, 7.Азим Аҳмедов, 9.Иван Соловёв (Жавлон Иброҳимов, 82), 10.Азиз Турғунбоев, 15. Обид Жўрабоев, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 22.Игорь Голбан, 27.Ислом Рашидхонов, 28.Хуршид Мухторов, 70.Аббос Ғуломов, 95.Забиҳилло Ўринбоев (25.Шохрух Маҳмудхожиев, 63).

Локомотив: 1.Игнатий Нестеров, 4.Шаҳзод Шайманов (Абдулазиз Юсупов, 86), 5.Славко Дамьянович, 6.Даврон Умиров (Вадим Афонин, 66), 7.Кахи Махарадзе, 9.Кирил Погребняк (77.Диёр Туропов, 63), 10.Марат Бикмаев, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 24.Даврон Ҳошимов, 33.Олег Зотеев, 37. Шерзод Файзиев.

Огоҳлантиришлар: Олег Зотеев (18), Кирил Погребняк (39) Марат Бикмаев (70), Даврон Ҳошимов (85), Темурхўжа Абдухолиқов (90).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz