Қайднома

Қидирув

Андрей Фёдоров: «Шогирдларимга баланс етишмади»

Андрей Фёдоров: «Шогирдларимга баланс етишмади»

  06.03.2020 22:03
  0
  264
Андрей Фёдоров: «Шогирдларимга баланс етишмади»

Coca-Cola Суперлига 2-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Локомотив” (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Андрей Фёдоров матбуот анжуманида иштирок этди.

“Ўйин ҳақида гапириш жуда қийин. Биз кўзланган режаларни унчалик даражада бажара олмадик. Асосийси, “Навбаҳор” бизга қарши қандай ўйин кўрсатишини билгандик ва шунга қараб тайёргарликни давом эттирдик. Айрим паллаларда бизга сабр етмади. Йигитлар ўйин бироз асабий ўтишини, контактларга бой бўлишини билишганди. Шунингдек, учрашувда баланс етишмади. Тўп бизга тушиши билан тезда йўқотяпмиз. Йўқотилган тўпни қайтаришда эса кўп куч сарфладик.

Беллашув чиройли бўлди. Мухлислар ҳам зерикиб қолишмади, икки томон ҳам майдонда борларини беришди. Бизга фақатгина совуққонлик етишмади. Агарда биринчи бўлимдаги вазиятлардан фойдаланганимизда барчаси бошқача бўлиши мумкин эди. Бироқ бу футбол, урмадик, икки гол қўйиб юбордик. Ўз устимизда ишлаб, олдинга ҳаракатланишда давом этамиз", – деди Фёдоров.

“Локомотив” ва “Навбаҳор” матбуот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди 


Манба: www.pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz