Қайднома

Қидирув

Бобан кетди, Мальдини-чи ва қолдирилган ўйинлар санаси

Бобан кетди, Мальдини-чи ва қолдирилган ўйинлар санаси

  07.03.2020 08:07
  0
  280
Бобан кетди, Мальдини-чи ва қолдирилган ўйинлар санаси

Sky Sport Italia хабарида айтилишича, «Милан» клуби футбол бўлими раҳбари Звонимир Бобан ишдан кетди. Жамоа техник директори Паоло Мальдини келажаги ҳақида эса ҳозирча якуний қарор чиқарилмади, аммо унинг ҳам истеъфога чиқарилиши эҳтимоли катта. Олдинроқ ҳар икки функционер раҳбариятнинг Ральф Рангник билан яширинча музокара бошлагани юзасидан танқидий фикр билдирганди. Хорватиялик Бобан «Милан» футбол бўлими бошлиғи сифатида ўтган йилнинг июнида фаолият бошлаганди, Мальдини ҳам айнан ўша вақтда техник директор лавозимига тайинланганди.

Айтганча, Италия футбол федерацияси ва «А» серия клублари вакиллари ўртасидаги учрашувда коронавирус туфайли қолдирилган ўйинлар масаласи муҳокама қилинди. La Gazzetta dello Sport нашрининг аниқлашича, томонлар ўйинларни март ойининг биринчи 10 кунлигидаёқ ўтказишга келишиб олишди. Зеро, «А» сериянинг жорий мавсуми 24 майгача якунланиши керак. Ҳозирча аниқ саналар белгилангани йўқ, лекин тахмин қилинишича, ўйинлар 7-9 март оралиғида ўтказилади, бу кунларга қўйилган 27-тур эса кейинги ҳафта ўртасига сурилади.

 7 март (шанба)

«Сампдория» - «Верона»

8 март (якшанба)

«Удинезе» - «Фиорентина»

9 март (душанба)

«Милан» - «Женоа»

«Парма» - СПАЛ

«Сассуоло» - «Брешия»

«Ювентус» - «Интер»


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz