Қайднома

Қидирув

Рэшфорд – имо-ишоралар билимдони

Рэшфорд – имо-ишоралар билимдони

  12.03.2020 10:14
  0
  375
Рэшфорд – имо-ишоралар билимдони

Буюк Британияда ўзига хос анъаналар кўп. Дейлик, мартнинг 5-санаси бутун қиролликда Халқаро китоблар куни кенг нишонланди. Эътиборли томони, «МЮ» вакили Маркус Рэшфорд бу кунни алоҳида тайёргарлик билан қарши олди. Англия ОАВда ёзилишича, «қизил иблислар» етакчиларидан бири болалар ўртасидаги шеърхонлик танловида ҳакамлик қилиш учун имо-ишоралар тилини ўрганибди. Қойил, Маркус,  ҳаракатингга тасанно, Маркус...

Бир ойча муқаддам фанатлардан бири «МЮ» ҳужумчисига шу ҳақдаги илтимос билан мурожаат қилганди. Ўшанда футболчи унинг мактубини «Твиттер»даги саҳифасида эълон қилиб, илтимосни инобатга олишини алоҳида таъкидлаганди. Мана, Рэшфорд ваъдасига мувофиқ, шеърхонлик танловида ҳакам ролини бажарди. Жараён давомида ҳамма мириқди, ҳаттоки, Маркуснинг ўзи ҳам имо-ишоралар ёрдамида болалар билан фикр алмашди. У чиндан ҳам, анча ҳаракат қилибди.

Рэшфорд шундан сўнг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида китобхонликка доир пост қолдирди: «Агар сиз чорловга жисмонан тайёр бўлмасангиз, ўзингизни ақлан ҳозирланг. Мисол учун, 11-14 ёшли болакайларга Дэн Фридман қаламига мансуб «Тут­қич бермас» китобини тавсия қилишим мумкин. Муаллиф ўз асари нусхасини шахсий фан-клубимга ташлади ва унинг биринчи бобини ўқиб чиқдим. Бу мутолаага арзийдиган роман».

Маълумот учун, Рэшфорд жорий мавсум АПЛдоирасидаги 22та ўйинда майдонга тушиб, 14та гол урди ва яна 5 марта ассистентлик ролини бажарди. Бироқ кейин жароҳатга йўлиқди ва энди ҳаттоки, Евро-2020да қатнашиши ҳам сўроқ остида қолмоқда. Тўғри, февралда шундай тахмин билан баёнот берган «МЮ» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер март­га келиб, мухлисларда умид уйғотди: «У Англия кубоги финалигача қайтиши мумкин». Лекин шуниси борки, аввало, «МЮ» финалга чиқиши керак...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz