Қайднома

Қидирув

ОЧЛ-2020 НИМА БЎЛАДИ?

ОЧЛ-2020 НИМА БЎЛАДИ?

  12.03.2020 11:22
  0
  411
ОЧЛ-2020 НИМА БЎЛАДИ?

Таниқли мутахассис Алишер Никимбаев «Телеграм»даги канали орқали мухлисларга долзарб маълумотларни тортиқ этишда давом этяпти. Унинг ёзишича, саудияликлар коронавирус туфайли ОЧЛ-2020ни бутунлай бекор қилиш таклифини илгари суришибди.

***

- Миллий федерациялар халқаро тақвим бў-йича ўз таклифларини тайёрламоқда. Мисол учун, Саудия Арабистони ОЧЛнинг жорий мавсумини бутунлай қолдириш таклифини илгари суришга улгурди. «Ал-Ҳилол» клуби ОЧЛнинг амалдаги ғолиби эканлигини эътиборга олсак, бундай радикал ёндашувнинг ажабланадиган томони йўқ. Чунончи, жорий мавсум бекор қилинган тақдирда, араблар бирданига 2та - 2020 ва 2021 йили бўлиб ўтадиган Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишади.

***

- ОФК ўзига аъзо миллий футбол федерацияларига ЖЧ-2022|Осиё кубоги-2023 саралашининг март ва июнь ойларига белгиланган ўйинлари кейинроқ муддатга қолдирилгани ҳақида хат жўнатди. Шунинг баробарида ўйинларни қолдириш ёки белгиланган вақт­да ўтказиш федерацияларнинг ўз ихтиёрида. Агар ўйиннинг икки иштирокчиси ҳам рози бўлса, у вақтида ўтказилиши ҳам мумкин. Бу вариантларда плюс ва минус томонлари бор, албатта. Энг яққол плюс ва минуслар қуйидагилар:

- ФИФА кунларини ҳеч ким бекор қилмади ва режа асосида тайёрланган жамоалар нега март ойида ўйнамаслиги керак?

- Ўйинларнинг қолдирилгани июнь ойида «ўртоқлик» учун Европадан рақиб излашга эътибор қаратиш имкониятини беради.

- Гуруҳдаги рақиблардан олдинроқ ўйнаш уларга сенинг натижангга қараб иш тутиш имкониятини беради. Якунда тўплар нисбати ҳал қилувчи омил бўлиши мумкинлигини назарда тутсак, бу катта минус.

***

- «Пахтакор»нинг ОЧЛдаги гуруҳдоши «Шабаб Ал-Аҳли» раҳбарияти аргентиналик мураббий Родолфо Аррубарренани истеъфога чиқарди. Бу қарорнинг ажабланадиган томони шуки, «Шабаб» айни пайт мамлакат чемпионати турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. Қолаверса, Аррубаррена ўтган мавсум клуб билан БАА президенти кубоги ва Лига кубогида ғалаба қозонганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz