Қайднома

Қидирув

Хендерсон: «Облакнинг фантастик ўйини жамоасига ғалаба келтирди»

Хендерсон: «Облакнинг фантастик ўйини жамоасига ғалаба келтирди»

  12.03.2020 15:44
  0
  251
Хендерсон: «Облакнинг фантастик ўйини жамоасига ғалаба келтирди»

«Ливерпуль» сардори Жордан Хендерсон ЕЧЛ 1/8 финали доирасидаги «Атлетико»га қарши жавоб учрашувдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Албатта, бундай натижадан хафамиз. Аммо ёмон ўйин ўтказмадик. Учрашувда тўлиқ интенсив футбол намойиш этганимизни ва майдонга бор кучимизни ташлаганимизни ҳамма кўрди.

Қандай голларни ўтказиб юборганимизга инобатга олсак, аламли ва ҳайратли мағлубиятга учрадик. Ҳа, ўйинимиздан қониқдик, бироқ ўтказиб юборилган голларимиз бизни умидсизликка тушириб қўйди.

Сўнгги йилларда бир неча бор шундай аҳволга тушиб қолганимиз боис, ўйин давомида концентрацияни йўқотиш қанчалар қимматга тушишини яхши билардик. Мусобақадаги иштирокимизга умумий баҳо берадиган бўлсам, биз кейинги босқичга чиқишга ҳақлироқ эдик. Аммо Облакнинг фантастик ўйини якунда жамоасига ғалаба эшикларини очди» - дейди Хендерсон.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz