Қайднома

Қидирув

Агуэро кетмоқчи эмас

Агуэро кетмоқчи эмас

  15.03.2020 02:29
  0
  196
Агуэро кетмоқчи эмас

«Манчестер Сити»нинг аргентиналик ҳужумчиси Серхио Агуэро «шаҳарликлар» еврокубоклардан дисквалификация қилинишганига қарамай, жамоа билан хайрлашмоқчи эмас.
Evening Standard нашрининг аниқлашича, клуб тарихидаги энг яхши тўпурар 2021 йилнинг ёзигача мўлжалланган шартномасига амал қилмоқчи ва шундан кейин Аргентинанинг «Индепендьенте»сига қайтиб, фаолиятини ўз юртида якунлаш ниятида. Бироқ The Sun нашри бошқача мазмунда хабар тарқатди. Унда таъкидланишича, «Манчестер Сити» Агуэрони ёзда трансферга қўймоқчи. Яъни жамоа аргентиналик футболчининг клуб олдидаги хизматларига ҳурмат юзасидан унинг еврокубокларсиз қолишига йўл қўймоқчи эмас. Умуман олганда, агар УЕФА тақиқи ўз кучида қолса, клуб яна бир қатор футболчиларнинг бемалол кетишларига имкон яратмоқчи. Маълумот учун, Агуэро 2011 йилдан буён «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилмоқда. Унинг статистикаси шунчаки, фантастика - 367та ўйин, 254та гол.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz