Қайднома

Қидирув

БАА Про-лигаси. Шукуровдан гол, Ғаниев эса захирада қолдирилди...

БАА Про-лигаси. Шукуровдан гол, Ғаниев эса захирада қолдирилди...

  15.03.2020 10:04
  0
  237
БАА Про-лигаси. Шукуровдан гол, Ғаниев эса захирада қолдирилди...

БАА про-лигасининг 19-турида Отабек Шукуров ҳаракат қилаётган “Шаржа” клуби меҳмонда аутсайдер “Ал Фужайра”га қарши майдонга тушиб 3:0 ҳисобида зафар қучди. Мазкур ўйинда Шукуров ҳам рақиб дарвозасини ишғол этиб, баҳсга чиройли нуқта қўйди. Бу ҳамюртимизнинг чемпионатдаги 3-голи бўлди. Ушбу ғалабадан кейин шаржаликлар 35 очко билан 4-ўринга чиқиб олишди, «Ал-Фужайра» эса сўнгги 14-поғонада қолди.

Айтганча, 43 очко билан Азиз Ғаниев тўп сураётган «Шабоб Ал-Аҳли» жамоаси пешқадамлик қилмоқда. «Ажман» устидан эришилган 5:2 ҳисобидаги ғалабали ўйинда Азиз Ғаниев «Шабоб Ал-Аҳли» сафида таркибдан ўрин олмади.

БАА Про-лигаси. 14 март (шанба)
«Ал-Фужайра» - «Шаржа» - 0:3
Голлар: Маркус Мелони 19, Райан Мендеш 75, Отабек Шукуров 90.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz