Қайднома

Қидирув

Фелипе Мело: «Мессини навбати билан тепишга келишиб олардик»

Фелипе Мело: «Мессини навбати билан тепишга келишиб олардик»

  19.03.2020 09:53
  0
  327
Фелипе Мело: «Мессини навбати билан тепишга келишиб олардик»

Бразилия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Фелипе Мело Аргентинага қарши ўйинлар вақтида Лионель Мессига нисбатан қандай ҳаракат қилгани ҳақида сўзлаб берди.

«Лео ноёб иқтидор эгаси. Бразилия терма жамоасида унга қарши ўйнаганда ўзаро ҳар биримиз Мессининг оёғига зарба беришга келишиб олардик. Бошқача йўл билан уни тўхтатиб қолиш қийин. Бу тактик ҳолат.

Месси — Криштиану Роналдуга нисбатан яхшироқ ўйинчи. Криштиану бешта гол уриши мумкин, аммо Месси бир ўзи бешта гол уриб, яна голли узатмалар беради. Лео универсал футболчи», — дейди Мело.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz