Қайднома

Қидирув

«Барселона» Сетьенни ишдан бўшатмайди ва...

«Барселона» Сетьенни ишдан бўшатмайди ва...

  21.03.2020 17:27
  0
  189

«Барселона» футбол клуби бош мураббийи Кике Сетьен келаси мавсум ҳам каталонияликлар жамоасида қолади.

Фото: Getty Images

Diario Sport нашрининг хабар қилишича, мутахассиснинг ишлаш услуби ва жамоа фалсафасига мос тушгани «Барселона» раҳбариятига маъқул келган. Унинг қўл остида футболчилар янада яхшироқ ишлашни бошлади. Бундан ташқари у жамоада ўз ўйин услубини шакллантирмоқчи. «Барселона» бу қарорни Кикега етказган.

Айни дамда жамоа келаси мавсумга ҳозирлик кўрмоқда ва Сетьен муҳокамаларда қатнашмоқда. У клубнинг режаларидан хабардор ва трансфер масалаларида ўз фикрларини билдиряпти. Бундан ташқари, мутахассис ва «Барса» спорт директори Эрик Абидал ўртасида илиқ муносабат юзага келган. Сетьеннинг энг катта ютуқларидан бири «Барселона» жамоаси ички муҳитини яхшилай олгани бўлди. У футболчилар билан мунтазам суҳбатда бўлиб турибди. Айни дамда «Барселона» Ла Лига мусобақа жадвалида «Реал»ни икки очкога ортда қолдирган ҳолда пешқадам бўлиб турибди.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz