Қайднома

Қидирув

Нигоҳ: «Футболчи соғлиғи барчасидан муҳим»

Нигоҳ: «Футболчи соғлиғи барчасидан муҳим»

  22.03.2020 09:35
  0
  328
Нигоҳ: «Футболчи соғлиғи барчасидан муҳим»

Бразилия футбол федерацияси мамлакатдаги барча ўйинларни тўхтатди, фақат... эркаклар ўртасидаги чемпионатдан ташқари. Ҳа, бутун дунёда турнирларда танаффус эълон қилинаётган паллада, Жанубий Америкада коронавирусга чалинган фуқаролар сони бўйича (16 март ҳолатига 234та касаллик ҳолати аниқланди) биринчи ўринда бораётган мамлакат асосий лигани тўхтатишга шошилмаяпти.

Якшанба куни «Гремио» футболчилари «Сан-Луиза»га қарши баҳс (3:2)да майдонга ҳимоя ниқобларида чиқишди, шу ҳолда ҳакамлар билан сўрашдилар, ўйиндан олдин суратга тушишди.

Мураббий Ренато Порталуппи ҳамда захира ўриндиғидаги футболчилар ҳам ниқоб тақиб ўтиришди. Тўғри, ўйин пайти ниқобларни ечишга тўғри келди. «Гремио» учрашув давомида 0:2 ҳисобида ютқаза туриб, якунда ғалабага эришди, аммо ўйиндан сўнг мураббий ва спорт директори фақат коронавирус ҳақида гапиришди.

- Ўз позициямизни намойиш этиш вақти келди. Ҳукумат вакилларининг эътиборини тортиш, уларга футболчиларнинг ҳам инсон эканини тушунтириш учун ниқоб тақишга мажбур бўлдик. Биз вируслардан суғурталанмаганмиз. Мухлисларга эшикни ёпишдан маъно йўқ. Демак, уларнинг хавфсизлиги ўйланади-ю, футболда ишлаётганлар эътибордан четда қоладими? Бутун дунёда чемпионатлар тўхтатилмоқда, нега Бразилия бу йўлдан бормаяпти? Бу бизнинг ўзига хос мурожаатимиз. Уни кўришади, эшитишади, деган умиддамиз. Соғлом фикр барча нарсадан устун келгани яхши, барибир, - деди Порталуппи.

- Бу норозилик ҳолати чемпионатни тўхтатишни қўллаб-қувватлашимиздан далолат. Инсон ҳаёти ва саломатлиги биринчи ўринга қўйилиши шарт, - деди «Гремио» спорт директори Пауло Луз.

«Ботафого» футболчилари ҳам «Бангу» билан ўйин (1:1)да майдонга ниқоб таққан ҳолда тушишди. «Фламенго» бош мураббийи Жорже Жезуш ҳам ҳамкасбларини қўллаб-қувватлади - у ҳам чемпионатни тўхтатиш тарафдори. Бунга етарлича асос бор: Португалияда унинг дўсти, 81 ёшли Марио Вериссимо коронавирус туфайли вафот этди, Жезушнинг жума куни топширган тестлари эса ижобий натижа берди. Тўғри, клубдагилар натижаларни «суст» деб баҳолашди ва мураббий яна бир бор текширувдан ўтказилади.

- Пандемия туфайли дўстимни йўқотдим. Ўйинни тўхтатиш керак - футболчилар суперқаҳрамон эмаслар. Умид қиламанки, бу айни шароитда ўтказилган сўнгги учрашув бўлади, - деди Жезуш «Португеза»га қарши баҳсдан кейин.

Бразилия футбол федерацияси мусобақаларни тўхтатиб туриш бў-йича мурожаатларга муносабат билдирди: 16 мартдан аёллар чемпионати, U17 ва U20 лигалари, шунингдек, Бразилия кубоги баҳслари бекор қилинди - ҳамма турнирлар тўхтатилди, фақатгина штат чемпионатидан ташқари.

Бу гўёки майнавозчиликка ўхшайди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz