Қайднома

Қидирув

Футболчилар карантин пайти нималар билан банд? (Фотогалерея)

Футболчилар карантин пайти нималар билан банд? (Фотогалерея)

  24.03.2020 08:31
  0
  622
Футболчилар карантин пайти нималар билан банд? (Фотогалерея)

Бугунги куннинг энг долзарб муаммосига айланган коронавирус эпидемияси Европанинг топ-чемпионатларига таъсир кўрсатиб, футболчиларни кутилмаган «таътил»га жўнатди.

Хўш, бундай пайтда миллионлар ўйинининг таниқли вакиллари нималар билан бандлар? Албатта, уларда жисмоний ҳолатларини сақлаб туришнинг ўзига хос услублари бор. Бундан ижтимоий тармоқдаги саҳифалар дарак бериб турибди.

Айнан қандай усуллар ҳақида гап бораётганини қуйидаги фотожамланма орқали билиб олишингиз мумкин.

Серхио Рамос формани сақлаб қолиш илинжида. «Реал» сардори югуриш йўлакчасини «қийнаяпти»

Испания чемпионатидаги танаффусдан унумли фойдаланган Артуро Видаль ўзини баскетболчи ролида синаб кўрди

Алекс Окслейд-Чемберлен ажойиб тарзда рақсга тушди. Афтидан, футболчи Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетишганидан унчалик хафа эмас

Лоренцо Инсинье ўзининг вокал бўйича иқтидорини намойиш этди

Коронавирусга йўлиққан Душан Влахович тушкунликка тушмай, шуғулланишда давом этмоқда

Марк-Андре тер Штеген машғулотларни тўхтатмаган, футбол инвентарлари — «Барселона» киперининг яқин дўстлари

Жорди Альба вақтини ўғли билан ўтказмоқда. Болакай отасига тўпурарлик салоҳиятини намойиш этди

Маттейс Де Лигт машҳур флешмобга қўшилиб, ҳожатхона қоғози билан оёқлари ёрдамида жонглёр кўрсатди

Карим Бензема карантинни ёмон кўришини тан олди. У нима билан шуғулланишни билмаяпти

Шкодран Мустафи оёқлари билан ишлаётган бўлса ҳам, қўлларини ювишни унутмайди

Лионель Месси вақтини фарзандлари даврасида ўтказмоқда

Алиссоннинг кучли машғулотлари уйда ҳам ўзгача тарзда давом этади

Жоржиньо Вейналдум карантинда футболсиз зерикиб қолди

«Боруссия Дортмунд»га қарши ўйин арафасида Килиан Мбаппе коронавирус касаллиги бўйича тест топширганди

Тиаго Силванинг оиласи коронавируснинг футболга киришига қарши

Абдуллохон ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz