Қайднома

Қидирув

ЯХШИБОЕВ НЕГА КЕТДИ?

ЯХШИБОЕВ НЕГА КЕТДИ?

  24.03.2020 15:36
  0
  498
ЯХШИБОЕВ НЕГА КЕТДИ?

Беларусь чемпионатидаги дебютини чиройли «дубль» билан безаган ҳамюртимиз Жасур Яхшибоевнинг ўйини маҳаллий матбуотни етарлича қизиқтириб қўйгани тайин. Жумладан, Беларуснинг энг оммавий спорт нашри - Pressball журналистлари «Пахтакор» тарбияланувчисидан интервью олишни пайсалга солишмади. Беларусь элит лигаси стартидаёқ катта шов-шув кўтарган Жасур эса турли саволларга жавоб бериш баробарида «шерлар» билан нега хайрлашганига ҳам ойдинлик киритди.  

 

 

- Билишимизча, Чинозда туғилгансиз. Ҳаттоки, профессионал клуби йўқ шаҳарда қандай футболчи бўлгансиз?

- Ҳа, у ерда чиндан ҳам, жамоа йўқ, лекин ҳамиша «Пахтакор»га мухлислик қилганман. Бунда ажабланадиган томони йўқ - Чиноз шаҳри ва Тошкент орасидаги масофа чамаси 60 километр, холос. 7 ёшимдан деярли ҳар куни пойтахтга қатнаганман - «Пахтакор» футбол мактабида шуғулланиш учун. Тонгда «электричка»да борардим, кечқурун яна шу транспортда ортга қайтардим. Қисқаси, бир томонга етиб бориш учун 1,5 соат кетарди. Бошида машғулотларга бувим ҳамроҳлигида борардим. Ота-онам нима билан шуғулланишган? Уларнинг ишлари бор. 7-синфда ўқиётганимда эса, Тошкентга кўчиб ўтиб, таҳсилни «Пахтакор» интернатида давом эттирдим.

Беларусга қандай келиб қолдингиз?

- Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида «Пахтакор»дан АГМКга ўтдим - ижара келишуви асосида. Олмалиқда мен каби «Энергетик» сафига қўшилган Шаҳбоз Умаров билан бирга тўп сурдик. Жамоада яна беларуслик Влад Касминин ҳам бор эди. Очиғи, Ўзбекистонда бошқа ўйнашни ўзим истамадим. Яъни Европага йўл олиш вақти келганини тушунгандим. Худди Илья Шкуриндек «Энергетик» орқали ЦСКАга ўтиш? Нега энди мумкин эмас. Насиб этсин. Хуллас, агентим билан гаплашганимда, у Анатолий Иванович Юрьевич ҳақида гапириб берди: «Бир бобо бор, сендан яхши футболчи чиқаради. Сен билан озгина ишлайди ва жисмонан бақувват футболчига айланасан». Ўшанда олдимда Жанубий Кореяга кетиш варианти ҳам бор эди. 2 йил олдин Осиё чемпионатида ғалаба қозонган айрим жамоадошларим айнан Кореяга йўл олишган. Мен эса охирида бош тортдим. Қайтараман, Европада ўйнашни маъқул кўрдим. Ҳар ҳолда, бошқа савия, бошқа даража.

Кўриниб турибди, чакки футболчи эмассиз. Қизиқ, нима учун «Пахтакор»да қолмадингиз?

- Жамоа бош мураббийи билан келишолмадик. Айни пайт «Пахтакор»ни Шота Арвеладзе бошқармоқда. У вақтида «Аякс» сафида муваффақиятли ўйнаган, анча танилган. Афсуски, Арвеладзе менга етарли ўйин амалиёти бергани йўқ. Кўпинча ўйин тугашига 10 дақиқача қолганида майдонга тушира бошлагач, АГМКга ўтишни лозим топдим. Дарвоқе, бу жамоада ҳам яқин ўтмишнинг машҳур футболчиларидан бири мураббийлик қилмоқда - Миржалол Қосимов.

Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ғалаба қозониш нечоғли ёқимли?

- Ўзгача ҳиссиётлар! Мамлакат чемпионатида тўп суриш ва Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш ўртасида фарқ жуда катта.

 

АЙТГАНЧА...

БАТЭ дарвозасига 2та гол урган Жасур Яхшибоев Pressball рейтингига кўра, Беларусь чемпионати 1-турининг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди. Мавсум-2020да айнан шу газета журналистлари Parimatch билан ҳамкорликда ҳар бир тур қаҳрамонини аниқлаб боришади. 1-тур якунига кўра, Яхшибоев энг яқин таъқибчиларини деярли 1 баллга ортда қолдирди.

1-ўрин: Ж.Яхшибоев («Энергетик-БГУ») - 6,50 балл

2-ўрин: А.Ковтун («Рух») - 6,00 балл

3-ўрин: А.Сердюк («Слуцк») - 6,00 балл

4-ўрин: Д.Тве («Энергетик-БГУ») - 6,00 балл

5-ўрин: В.Хвашинский («Минск») - 6,00 балл

 

-  Охирги марта қачон «дубль» қайд этган эдингиз?

- Айнан Хитой мезбонлик қилган Осиё чемпионати чорак финалида 2та гол ургандим. Ўшанда Япония термасини 4:0 ҳисобида енгганмиз. Кейинги раундда  қўшимча бўлимларда урилган голлар эвазига Жанубий Корея термасини мусобақадан чиқариб юбордик. Тўғри, корейслар сафида Сон Хюн Мин йўқ эди. Тўғри, у билан Осиё ўйинлари доирасидаги баҳсда тўқнаш келганман.

Владимир Иванович Белявский сизни бутун Осиёда яхши танишларини айтди.

- Ўйлашимча, шундай бўлса керак. Ҳар ҳолда, кўчада таниб қолишлари одатий ҳолга айланган.

Беларусь чемпионатидаги дебютингиз ажойиб чиқди. БАТЭ дарвозасига 2та гол! Таассуротлар қандай?

- БАТЭ - кучли рақиб. Бу жамоанинг ЧЛдаги ўйинларини кузатганман. Анчадан буён шундай кучли рақибга қарши тўп суришни хоҳлаётгандим. Қийин бўлишини кутгандим, шундай бўлди ҳам. Лекин БАТЭ бор имкониятини намойиш этолмагандек туюлди. Рақибларимиз негадир 100 фоиз куч билан ҳаракатланолмадилар. Чемпионатдаги гранд жамоани мағлубиятга учратдик. Бу жанговар руҳиятимизни кўтарди ва янги-янги ғалабаларга илҳомлантирди. Ўйлайманки, исталган жамоани егишга қодирлигимизни англаб етдик.

Фамилиянгиз қандай талаффус қилинади?

- Мана, паспортимда инглизчада ёзилган - Yakhshiboyev. Ўқилиши - Яхшибоев.


Манба: iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz