Қайднома

Қидирув

Маошни камайтириш ҳисобига ва яна Месси ҳақида...

Маошни камайтириш ҳисобига ва яна Месси ҳақида...

  26.03.2020 08:16
  0
  64
Маошни камайтириш ҳисобига ва яна Месси ҳақида...

«Барселона» раҳбарияти футболчилар маошини камайтириш вариантини кўриб чиқмоқда. AS хабарига кўра, Каталония клуби коронавирус пандемияси туфайли вужудга келган молиявий қийинчиликлардан чиқиб кетиш учун футболчилардан шу тариқа ёрдам сўрамоқчи. Айни пайт мавжуд шартномаларга биноан, «Барса» маош тўловига жами 507 миллион евро ажратади, яна 135 миллион эса амортизацияга кетади. Клубнинг эҳтимолий бюджети 1 миллиард 47 миллион еврога тенг.

Айтганча, «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси мавсум-2017|2018дан буён Европанинг энг кучли 5та лигаси вакиллари орасида жарима майдони ташқаридан энг кўп гол урган футболчидир. Аргентиналик юлдуз бу оралиқда узоқ масофадан 25та гол урди. Иккинчи юқори кўрсаткич 3 нафар футболчига тегишли: Дрис Мертенс, Мемфис Депай ва Сусо. Уларда «ташқари»дан урилган 11тадан гол бор.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz