Қайднома

Қидирув

«Ювентус»дагилар Роналдудан норози

«Ювентус»дагилар Роналдудан норози

  26.03.2020 09:43
  0
  75
«Ювентус»дагилар Роналдудан норози

«Ювентус» клуби собиқ президенти Жованни Коболли Жильи коронавирус пандемияси пайтида Италияни тарк этган футболчиларни танқид остига олди.

«Ҳозир танқид қилиш осон, аммо четдан қараган киши сифатида бу футболчилар нима учун Италияни тарк этганини тушунмаяпман. Умид қиламан, улар тезда Туринга қайтишади. Машғулотни қайта бошлаш улар учун қийин бўлади. Чунки, улар яна 14 кунлик карантин муддатини ўташлари керак.

Роналду Португалияга кетганида «Ювентус»да вазият қийинлашган эди. У онасини кўришга кетаётганини айтган эди, энди эса улкан бассейн олдида тобланаётганини намойиш қилмоқда.

Роналдуга имтиёз тақдим этилган эди. Кейин Игуаин ўз онасининг олдига йўл олди. Яна кимлардир у ёққа, бу ёққа кетди. Вазият оғирлашди. Уларнинг барчаси «Ювентус» ихтиёрида қолиши керак эди. Худди «Интер» ўйинчилари каби.

Мен клубда тартиб-интизомни сақлаб турган Жанни Аньелли, Умберто Аньелли ва Бонипертини соғинаман. Улар сочлари ўсиб кетган футболчиларни сочни қисқартиришга мажбур қилишар эди», – деди Коболли Жильи.


Манба: std.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz