Қайднома

Қидирув

"Лацио" Италия чемпиони деб эълон қилиниши мумкин

"Лацио" Италия чемпиони деб эълон қилиниши мумкин

  01.04.2020 12:03
  0
  352

Римнинг "Лацио" клуби 1914/15 йилги мавсум якунларига кўра Италия чемпиони деб тан олиниши мумкин, деб хабар беради Corriere dello Sport.

Ўшанда Биринчи Жаҳон уруши бошланганлиги сабабли турнир ўтказилмади. "Женоа" чемпион деб тан олинган. Ўша кунларда "Шимол" ва "Жануб ва Марказ" зоналари ғолиблари ўртасидаги баҳсларда Италия чемпиони аниқланарди. Шимол чемпиони "Женоа", жануб ва марказ чемпиони эса "Лацио" эди. Аммо ҳал қилувчи учрашув уруш туфайли ҳеч қачон ўтказилмади.

Яқинда адвокат Жан Перо Мигнони "Женоа" чемпион деб тан олинган расмий ҳужжатни топа олмади. Шундай қилиб, Италия футбол федерацияси иккита вариантни танлаши мумкин: 1914/15 йилги чемпионлик унвонини бўш қолдириш ёки уни "Женоа" ва "Лацио" ўртасида бўлиш.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz