Қайднома

Қидирув

Энг кўп зарар «Сити»да

Энг кўп зарар «Сити»да

  02.04.2020 15:38
  0
  241
Энг кўп зарар «Сити»да

CIES Football Observatory аналитик маркази коронавирус пандемияси даврида ўйинчилари нархи тушиши жиҳатидан энг кўп зарар кўрадиган 10та клубни эълон қилди.

Ҳисоб-китобларга кўра, агар клублар июнь охиригача биронта ўйин ўтказишмаса ва футболчилар билан шартномаларни узайтиришмаса, топ-5 лига футболчиларининг умумий нархи 28 фоизга пасаяди.

Ҳисоблашда жамоаларнинг энг қиммат 20 футболчисининг нархи инобатга олинди. Энг кўп зарарни «Манчестер Сити» кўради. Июнь ойи охирида инглиз клуби футболчиларининг нархи 412 млн еврога пасаяди.

Таркиби арзонлашадиган 10та топ-клублар қуйидагилар:

1. «Манчестер Сити» – 412 млн евро.
2. «Барселона» – 366 млн.
3. «Ливерпуль» – 353 млн.
4. «Реал» – 350 млн.
5. «ПСЖ» – 302 млн.
6. «Манчестер Юнайтед» – 293 млн.
7. «Интер» – 276 млн.
8. «Бавария» – 267 млн.
9. «Челси» – 251 млн.
10. «Тоттенҳэм» – 227 млн.


Манба: tribuna.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz