Қайднома

Қидирув

Одил Аҳмедов: «Хитой вирусни деярли енгди»

Одил Аҳмедов: «Хитой вирусни деярли енгди»

  04.04.2020 09:49
  0
  255
Одил Аҳмедов: «Хитой вирусни деярли енгди»

Ўзбекистон терма жамоаси ва Хитойнинг «Шанхай СИПГ» ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов ҳозирда Хитойдаги вазият қандай экани ҳақида ўз фикрини билдирди.

— Яқинда Ўзбекистондан учиб келдим. Барча ўйинчилар футболни соғинишган. Ўйлашимча, мухлислар ҳам футболни соғинишган. Футболсиз яшаш қийин. Деярли ҳар куни машғулотлар ва ўйинларда иштирок этар эдик. Шу нарса етишмаяпти.
­
Ҳозир Шанхайдаман, бу ерга бир ҳафта илгари учиб келган эдим. Етиб келишим билан барча хорижлик футболчилар каби карантинга олиндим. Шунинг учун ҳозир уйдаман. Бу жараён икки ҳафта давом этади. Карантиндан чиққанимиздан кейин эса жамоамиз машғулотларни бошлайди.

Ҳозир чемпионат қачон бошланиши ҳақида аниқ маълумот йўқ. Лекин, ўйлашимча, биз май ойининг сўнгида футбол ўйнай бошласак керак.

— Хитойда коронавирус билан боғлиқ вазият қандай?
— Умид қиламан, бутун дунёда биз коронавирус устидан ғалаба қозонамиз ва нормал ҳаётга қайтамиз. Лекин энг муҳими — бу инсонлар соғлиғи. Ўйлашимча, инсонлар жаҳонда рўй бераётган тўғри қабул қилишмоқда. Вирус тез орада кетади ва биз катта футболга қайтамиз, деб умид қиламан. Шундан сўнг мухлислар янада кўпроқ хурсанд бўлишади.

— Хитойдаги ҳаёт қандай?
— Ҳозир бу ерда ҳаммаси жойида. Хитой вирусни деярли енгди. Бу ерда инфекция кўп эмас. Вирус бутунлай мағлуб этилганидан кейин Хитой чемпионати старт олади.


Манба: std.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz