Қайднома

Қидирув

«Бавария»: футболчилар ва мураббийлар якдил

«Бавария»: футболчилар ва мураббийлар якдил

  04.04.2020 22:09
  0
  210
«Бавария»: футболчилар ва мураббийлар якдил

«Бавария» клуби бошқарув кенгаши вакили Оливер Кан раҳбарият ва футболчиларнинг якдил қарорини эълон қилди. Унга кўра, жамоа аъзолари ўз маошларининг 20 фоизидан воз кечишган. «Бошқарув ва назорат кенгаши вакиллари, мураббийлар, футболчилар ўз маошидан 20 фоизидан воз кечишди. Айни пайт бирдамлик ҳар қачонгидан-да зарур. Биз шу тариқа бошқа ишчиларга нима бўлаётганига бефарқ эмаслигимизни кўрсатмоқчимиз. Клуб раҳбарияти учун ходимларни қўллаб-қувватлаш асосий масала ҳисобланади. Бугун кўпчилик ишончсизлик домига тушиб қолган. Муҳими, ҳар қандай ҳолатда ҳам, «Бавария»ни оддий клуб эмас, катта оила сифатида тилга оламиз», - деди Кан.

•          Германия чемпионати расман 30 апрелгача қолдирилган, лекин бу якуний муддат бўлмаслиги ҳам мумкин.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz