Қайднома

Қидирув

Германиянинг 13 та футбол клуби коронавирус сабаб банкрот бўлиш арафасида...

Германиянинг 13 та футбол клуби коронавирус сабаб банкрот бўлиш арафасида...

  04.04.2020 19:38
  0
  273
Германиянинг 13 та футбол клуби коронавирус сабаб банкрот бўлиш арафасида...

Футбол бўйича Германия чемпионати ва иккинчи дивизионнинг бир нечта клуби коронавирус туфайли банкротга учраш хавфи остида турибди. Kicker нашрининг хабар қилишича, ҳозирга келиб 12 та клуб телеҳуқуқлардан келадиган пулдан воз кечди, сабаби улар тўлов бўйича мажбуриятларни бажара олмайди.

Банкротлик ёқасида турган клублар ҳақида маълумот 31 март куни Немис футбол лигаси ўтказган видеоконференция пайтида маълум қилинган.

Маълум бўлишича, мавсум май ойи охиригача қайта тикланмайдиган бўлса Бундеслиганинг битта клуби банкротга учрайди. Олий дивизиондаги яна учта клуб июнь ойида касотга учраши мумкин.

Иккинчи Бундеслигада май ойида еттита жамоа банкротга учраш арафасида турибди. Вазият ўзгармаса яна иккита клуб июнда банкротлик эълон қилиши кутилмоқда. Айнан қайси клублар бу вазиятда қолгани очиқланмаган. Ҳозирда 12 та клуб телевизион ҳуқуқлардан келадиган пулга ишониб кредит олган. Агар чемпионат баҳслари май ойи бошларида тикланмайдиган бўлса, банкротлик ҳолатларидан қочиб бўлмайди.

Эслатиб ўтамиз, Бундеслига баҳслари март ойининг ўртасида коронавирус сабаб тўхтаб қолганди.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz