Қайднома

Қидирув

Кака: «Роналду ажойиб футболчи, бироқ мен Мессини танлайман»

Кака: «Роналду ажойиб футболчи, бироқ мен Мессини танлайман»

  05.04.2020 11:37
  0
  414
Кака: «Роналду ажойиб футболчи, бироқ мен Мессини танлайман»

Бразилиялик футбол афсоналаридан бири Кака «Ювентус» форварди Криштиану Роналду ҳамда «Барселона» вакили Лионель Месси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди

«Криштиану билан бирга тўп тепганман. Ҳақиқатан ҳам ажойиб футболчи, аммо мен Мессини танлайман. У ҳақиқий даҳо, туғма истеъдод. Лео қойилмақом ўйин кўрсатмоқда. Роналду — машина. У шунчаки кучли бўлибгина қолмай тезкор ҳамдир. Унда метин менталитет бор. Криш ҳар доим ғалаба қозонишни ва энг яхши бўлишни хоҳлайди. Бу эса одамни ҳайратлантиради. Спорт тарихида Месси ва Роналду энг кучли бешликдан ўрин олади. Уларнинг ўйинларини кузатиш эса бизнинг бахтимиз борлигидан, омадимиз кулганидан далолат беради», — дейди Кака.

Маълумот учун, Кака 2009—2013 йилларда «Реал» сафида Роналду билан бирга тўп тепган. Бразилиялик профессионал футболчилик фаолиятини 2017 йилда якунлаган.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz