Қайднома

Қидирув

Жалолиддин Машариповнинг фикрича Купер ва Бабаян терма жамоани бошқаришга нолойиқ бўлишган...

Жалолиддин Машариповнинг фикрича Купер ва Бабаян терма жамоани бошқаришга нолойиқ бўлишган...

  06.04.2020 11:08
  0
  416
Жалолиддин Машариповнинг фикрича Купер ва Бабаян терма жамоани бошқаришга нолойиқ бўлишган...

Куни кеча «Пахтакор» ҳамда Ўзбекистон миллий термаси ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов «Zo’r TV» телеканалининг «Алдама мени» кўрсатуви меҳмони бўлди.

Суҳбат давомида бир қатор саволларга жавоб берган бу хоразмлик истеъдодли "дриблингчи" футболчи бир қатор қизиқарли саволларга жавоб берди. Хусусан, жорий мавсумда Суперлигага номуносиб бўлган уч жамоа ҳамда миллий терма жамоада ишлаган ва мамлакат бош жамоасини бошқаришга нолойиқ мураббийлар номини ҳам  айтиб ўтди.

«Суперлигага муносиб бўлмаган уч жамоа сифатида, мисол учун «Бухоро»ни айтишим мумкин.  Чунки, «Бухоро»нинг стадиони мавсумга ҳали тайёр эмас... Бу "йўналиш"да  яна икки даъвогар сифатида  клуб Навоийнинг «Қизилқум» ва «Андижон» клубларини кўрсатган бўлардим.
Маълумот учун, «Пахтакор» чемпионлиги билан якунланган 2019 йилги мавсумда «Андижон» 10-ўринни, «Бухоро» ва «Қизилқум» клублари эса 12-13-ўринларни эгаллашганди.

Айтганча, миллий терма жамоага нолойиқ бош мураббийлар ҳақида эса у қуйидагича фикр билдириб ўтди: "Менимча биринчи навбатда Эктор Купернинг танлаган нотуғри услуби учун ҳам унинг номини келтириб ўтдим. Бу борадаги иккинчи "номзод" эса Самвел Бабаяндир. Бабаянга эса мухлисларнинг кўсатган "меҳрлари" асосий сабаб қилиб кўрсатиб ўтишим мумкин..."

P.S. "Алдама мени" кўрсатувида , Ж.Машарипов бундан бир неча йил аввал машҳур санъаткор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонига эга бўлган аёл хонандага катта суммада қарз ҳам берганлиги келтириб ўтилди. Аммо мазкур ҳақини ҳанўзгача тўла ололмаган. Бундан ташқари, яқин дўсти бўлган яна бир машҳур футболчи уни алдаган ва қўпол қилиб айтганда хиёнат қилганлиги ҳам таъкидланди. Аммо бу номаълум кишиларни исмлари ошкор этилмади ҳамда у "жасорат" кўрсатиб, илон ва судралиб юрувчи ҳайвонларни "тахлаш"га мажбур бўлди. 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz