Қайднома

Қидирув

Массимо Моратти: «Месси трансферини орзу қилиш айб эмас»

Массимо Моратти: «Месси трансферини орзу қилиш айб эмас»

  07.04.2020 07:09
  0
  239
Массимо Моратти: «Месси трансферини орзу қилиш айб эмас»

«Интер»нинг собиқ раҳбари Массимо Мораттининг фикрича, клуб «Барселона» форварди Лионель Месси трансферини орзу қилиши мумкин.
«Ўйлашимча, бундай орзу қилиш тақиқланмаган. Эҳтимол, у ҳар доим шундай бўлган. “Интер” хўжайинлари Мессини клубга олиб келишга уриниб кўришга лозим. Коронавирус пандемияси ушбу масалани яхши томонга ўзгартирадими ёки ёмон томонгами, билмайман, аммо кўп нарса аниқ. Шуниси аниқки, мавсум охирида кўпчилик учун ғалати бўлган воқеалар гувоҳига айлинишимиз мумкин”.
Шунингдек, Моратти Лаутаро Мартинес ҳақида ҳам қисқача гапирди
«Мартинесни йирик келишувларга киритиш имкониятини кўриб чиқса бўлади. Жумладан, Мессини сотиб олиш жараёнида ҳам”.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойи бошида Месси ва «Барселона» спорт директори Эрик Абидаль ўртасида келишмовчилик юзага келганди. Шундан сўнг аргентиналикнинг клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар урчиди. Унга даъвогарлар сафида «Интер» ҳам бор эди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz