Қайднома

Қидирув

Арвеладзе коронавирус сабаб Қозоғистон орқали Туркияга етиб олди ва...

Арвеладзе коронавирус сабаб Қозоғистон орқали Туркияга етиб олди ва...

  08.04.2020 16:33
  0
  290
Арвеладзе коронавирус сабаб Қозоғистон орқали Туркияга етиб олди ва...

«Пахтакор» клуби бош мураббийи Шота Арвеладзе Ўзбекистондан чиқиб кетгани ва коронавирусдан қандай ҳимояланаётгани ҳақида маълум қилди.

Маълум бўлишича, грузиялик мутахассис Қозоғистон орқали Туркияга учиб кетган ва ҳозирда Истанбулдаги уйида изоляцияда бўлиб турибди.
«Қосимпошо» клубида ишлаган вақтим Истанбулдан уй сотиб олгандим. Шу ерда яшаяпмиз. Оила аъзоларимнинг барчаси мен билан. Жуда эҳтиёт бўляпман, чунки астмам бор. Бу ерга Қозоғистондан шахсий самолёт орқали етиб кела олдим, чунки мунтазам авиарейсларга чипта йўқ эди. Вақтимни ўйинлар томоша қилиш билан ўтказяпман», — дейди мутахассис.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 16 мартдан бошлаб хорижий давлатлар билан барча авиарейслар бекор қилиниб, автотранспорт воситасида Ўзбекистонга кириш-чиқиш тўхтатилган.


Манба: sports.kz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz