Қайднома

Қидирув

ФИФА трансферлар ойнаси вақтини ўзгартиришга рухсат беради

ФИФА трансферлар ойнаси вақтини ўзгартиришга рухсат беради

  08.04.2020 19:41
  0
  272
ФИФА трансферлар ойнаси вақтини ўзгартиришга рухсат беради

ФИФА коронавирус туфайли миллий чемпионатларда юзага келган вазиятдан келиб чиқиб бир қатор ўзгартиришларни маълум қилди.

Якунига етаётган шартномалар борасида

«Одатда шартномалар мавсум тугагач якунланади, битимнинг тугаш вақти мавсум охирига мос келади. Чемпионатларда ўйинлар тўхтатилганини инобатга олган ҳолда, жорий мавсум кўзланган санада якунланмаслиги аниқ бўлиб қолди. Шу сабаб, шартномаларни мавсум сўнггига қадар узайтириш таклиф қилинди. Бу томонларнинг шартнома имзолаётган пайтдаги дастлабки келишувларига мос келиши лозим.

Ўз навбатида бу принцип янги мавсум бошидан фаоллашадиган шартномалар учун ҳам жорий этилади».

Инқироз сабаб амалдаги шартномаларга ўзгариш киритилиши ҳақида

«Коронавирус пандемияси клубларнинг даромадига жиддий таъсир ўтказди. Футбол ишчи ўринлари, футболчилар ва клуб ўртасидаги барқарорликни сақлаб қолиш учун иқтисодиётнинг бошқа соҳалари сингари адолатли қарор чиқариши, бу вазиятга мослашиши лозим.

ФИФА футбол тўхтаб қолган бу вақтда мамлакатнинг ички қонун қоидалари асосида клуб ва ўйинчиларни биргаликда қарор қабул қилишга чақиради.

Агар томонлар келиша олмаса, у ҳолда ФИФА ишга киришади ва унда қуйидагилар инобатга олинади: клуб ўйинчилар билан келишишга қай даражада жиддий киришгани; клубнинг молиявий ҳолати; ўйинчилар шартномасининг мавжуд вазиятга мутаносиблаштирилгани ва ундан кейинги тоза даромад. Бу орқали ФИФА икки томон учун ҳам адолатли қарор чиқаришга умид боғлаган».

Трансфер ойнаси ҳақида

«ФИФА бу масалада вазиятга қараб иш тутади ҳамда трансфер ойнасини жорий мавсум якуни ва янги мавсум боши оралиғига суришга ижозат беради. Шу билан бирга ФИФА мазкур жараён чемпионатларнинг адолатлилик даражасига таъсир этмаслиги учун бор чораларни қўллайди».


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz