Қайднома

Қидирув

Майдон ўрнига «твиттер»...

Майдон ўрнига «твиттер»...

  10.04.2020 06:28
  0
  242
Майдон ўрнига «твиттер»...

«Леганес» клуби ходимлари Испания чемпионати мажбурий «таътил»га чиққан вақтда антиқа ишга қўл уришди. Улар «Твиттер» тармоғида уйдирма ўйин ўтказишди, футболчилар устидан енгил кулишди ва асосийси, коронавирус билан курашиш қоидаларини яна бир бора эслатиб ўтишди. Испания Ла Лигаси 12 март куни тўхтатилганди. Жумладан, «Леганес» - «Вальядолид» учрашуви ҳам сурилди, албатта. Лекин мезбон жамоа матбуот хизмати бу учрашувни «Твиттер»да ўтказиш ғоясини ўйлаб топди. Хуллас, уйдирма ўйиндан ҳаттоки, матнли трансляция ҳам берилди. Қанақасига?

Айтиш керак, «Леганес» раҳбарияти аввалига бу ўйинга тарихий мақомини берди. Кейин клуб матбуот хизмати анча бош қотирди ва жамоаларнинг бошланғич таркибини тузиб чиқди. Ҳаттоки, «Леганес»нинг уйдирма ўйини учун уйдирма қўллаб-қувватлаш гуруҳи ҳам ўйлаб топилди. Матбуот хизмати вакиллари ҳар бир хавфли вазиятни ёзиб борди. Биринчи бўлим 1:0 ҳисобида тугади - ягона гол «Леганес» ҳимоячиси Оскар Родригес номига ёзилди. Бироқ уйдирма натижа ўз йўлига. «Леганес» коронавирус хавфини ҳам унутмади: Сиовас оғир ҳолатга тушганидан кейин қўл ювишга кетгани ҳақида «твит» берилди. Клуб яна Netflix ҳақида ҳазиллашди: «Леганес» мураббийининг барча футболчиларга Примеро ўйинлари трансляцияси билан шуғулланувчи Futbol on MovistarҚ пуллик каналидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи карточкалар тарқатгани ёзилди.

Ўйиннинг иккинчи бўлими ҳам тарихий воқеаларни қамраб олди. «Леганес» матбуот хизмати «Твиттер» орқали футболчилар устидан енгил кулди, Испания соғлиқни сақлаш вазирлигини коронавирусга қарши курашдаги саъй-ҳаракатларини мақтади ва яна нафақат ўз жамоаси, балки «Вальядолид» учун ҳам хавфли вазиятлар ўйлаб топди. Якунда хаёлий ўйин «Леганес»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Энг асосийси, мезбон жамоанинг бу ташаббуси «Вальядолид» вакилларига ҳам маъқул келди, улар антиқа учрашув учун миннатдорчилик билдиришди. Мана, ажойиб диалог:

- «Леганес»га бундай ўйин учун катта раҳмат, уни виртуаль ғалаба билан табриклаймиз. Биз дивандан туриб, стулда ўтирганча ўйнадик. Хайрли оқшом. Сизларни қучиб қоламиз.

- «Вальядолид»га ҳам раҳмат. Сизларга стулдан диванга хайрли қайта саёҳат.

«Леганес» «Твиттер»да ушбу ғояга бефарқ қарамаган мухлисларга ҳам миннатдорчилик билдирди ва алоҳида таъкидлади: «Ҳозирги таҳликали шароитда озгина сатира зарур».

Охирги ҳафтада коронавирус балоси Испанияда кенг қулоч ёзганини айтиш жоиз. Вируснинг тарқалиш картасига қарасак, мамлакатда қисқа вақт ичида 148 минг ёқимсиз ҳолат қайд этилди. Жумладан, 15 мингдан ортиқроқ касалланганлар эса ҳаётдан кўз юмишди(9 апрель кунги маълумот).
Хусусан, коронавирус «Леганес»ни ҳам тинч қўйгани йўқ. 13 март куниёқ клуб бош директори Мартин Ортега топширган тест натижаси ижобий чиқди...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz