Қайднома

Қидирув

Диққатга сазовр спорт оламидаги қисқа хабарлар...

Диққатга сазовр спорт оламидаги қисқа хабарлар...

  12.04.2020 06:36
  0
  270
Диққатга сазовр спорт оламидаги қисқа хабарлар...

- «Ливерпул»нинг собиқ футболчиси ва мураббийи Кенни Далглишда коронавирус аниқланди. 69 ёшли қирол Кенни айни пайт шифохонада шифокорлар назоратида.

- «Монако» хўжайини Дмитрий  Риболовлев 80 млн. рубль миқдорида хайрия қилди. Бу маблағ Пермь ўлкасида коронавирусга қарши курашишга сарфланади.

- NHL.com талқинидаги рейтингда россиялик хоккейчи Малкин ҳужумчилар орасида 14-ўринни эгаллади. Фёдоров ва Дацюк эса элит рўйхатга киритилмади. МХЛ клубдлари бош директорлари Стэнли кубоги «плей-офф» босқичида 3та, финалда эса 4та ғалабагача ўйнаш таклифини ёқлашди.

- Евгения Медведева (фигурали учиш устаси) спортчиларни коронавирусга қарши кураш учун пул ажратишга чақирди. У шахсий дўкони даромадини хайрия жамғармасига берадиган бўлди.

- Анатолий Хованцев Россия биатлон терма жамоаси бош мураббийи лавозимидан озод этилганини интернет орқали билди. Бўшаб қолган лавозимга СБР вице-президенти Валерий Польховский номзоди тавсия қилинди.

- Дарвозабон Мануэль Нойер «Бавария» билан тузадиган янги шартномасига кўра, йилига 20 млн. евродан кўпроқ маош олмоқчи. Қолаверса, 34 ёшни уриб қўйган голкипер клуб 5 йиллик битим таклиф қилишини кутмоқда.

- Шишкин сочини «Спартак» рамзи шаклида олдириб, Роналдуга ўзига хос чорлов эълон қилди. Криштиану бунга қадар Италия ва Португалия байроқларига ҳамоҳанг ниқобларда тушган суратини ижтимоий тармоқларга жойлаганди.

- Малком эса «Зенит»нинг март ойидаги энг яхши футболчисига аталган совринни дрон воситасида қабул қилиб олди.

- Андрей Аршавин 65 ёшдан ошган мухлисларга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш ишларига кўмаклашди. Александ Кержаков оиласи билан Queen гуруҳи альбоми муқовасини яратди.

- Златан Ибрагимович тўпни товони билан сеткага туширди ва Погбани баҳсга чорлади. Натижада Поль тўпни оёғи билан, боз устига девор орқали баскетбол ҳалқасига туширди.

- Disney гуруҳидан UFC 249 жангини қолдиришни Калифорния губернатори сўраган экан, албатта, коронавирус туфайли. Бироқ Дэйн Уайт таслим бўлмоқчи эмас: «Бир ойдан сўнг гаплашамиз». Александр Емельяненко эса бу орада Рамзан Қодировнинг 12 ёшли ўғли билан спарринг-жанг ўтказди.

- Кубалик 5 нафар ва америкалик бир нафар бейсболчи Россия терма жамоаси сафида ўйнаш ҳуқуқига эга бўлди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz