Қайднома

Қидирув

Элдор Шомуродов: «Барчаси тез орада якунланади, деб умид қиламан»

Элдор Шомуродов: «Барчаси тез орада якунланади, деб умид қиламан»

  12.04.2020 10:12
  0
  298
Элдор Шомуродов: «Барчаси тез орада якунланади, деб умид қиламан»

"Ростов" ҳужумчиси Элдор Шомуродов Россия чемпионатининг ушбу мавсумида тўпурарлар пойгасида 11та гол билан иккинчи ўринда бормоқда. Ўзбекистонлик футболчи Sportbox.ru сайтига берган интервьюсида мавсум тўпурари бўлиш истаги борлигини маълум қилди. 

— Хўш, Элдор, футболсиз яшаш қийинми?
— Нимасини айтасиз? Ғалати ҳиссиёт. Бундай бўлиши мумкинлигини тасаввур ҳам қилмаган эдим.

— Ростовдамисиз?
— Ҳа, хотиним билан бирга.

«Барчаси тез орада якунланади, деб умид қиламан»

— Ўзини яккалаш режимига амал қиляпсизми?
— Ҳа, уйда ўтирибмиз. Фақат озиқ-овқат дўконига чиқяпмиз.

— Шаҳарда пандемия билан боғлиқ вазият қандай?
— Ҳамма жойда бир хил бўлса керак. Фақат супермаркетлар ва дорихоналар ишлаяпти. Одамлар фақат ўз уйларига атрофига чиқишяпти.

— Бу узоқ вақт давом этармикин?
— Умид қиламан, йўқ. Барчаси тез орада якунланади, деб умид қиламан.

— Уйда шуғулланяпсизми?
— Ҳа, турли индивидуал машқларни бажаряпман, мушакларимга юклама беряпман. Ҳар биримизга дастур беришган.

— Ортиқча вазн тўплашдан хавотир олмайсизми?
— Йўқ, вазн борасида менда муаммо бўлмаган. Ҳаттоки 1-2 кило ортиқча вазн тўпласам, тезда ундан воз кеча оламан.

— Одатдагидек таомланяпсизми?
— Ҳа.

— «Ростов»нинг бошқа футболчилари билан алоқада бўлиб турибсизми?
— Албатта. Шунингдек, Валерий Георгиевич Карпин билан ҳам. Агар ниманидир сўраш керак бўлса, унга бемалол қўнғироқ қилишим мумкин.

«Кино кўряпман, китоб ўқийман, мусиқа тинглаяпман»

— Сиз PES20 футбол симуляторини ўйнар экансиз. Ҳаттоки РПЛ ўйинчилари ўртасидаги мусобақада ҳам иштирок этдингиз...
— Қизиқ бўлди! Ҳозирча у қадар яхши ўйнай олмадим. Чунки мен PES13 ўйнашга кўниккан эдим. Орада фарқ бор барибир.

— FIFA ҳам ўйнайсизми?
— Ҳа.

— Киберспортга анчадан бери қизиқасизми?
— Бир неча йиллардан бери.

— Бўш вақтда яна нималар билан шуғулланасиз? 
— Хотиним билан кино кўрамиз, киноб ўқийман, мусиқа тинглаймиз. Куним шундай ўтади.

«Кулинария — қизиқарли соҳа»

— Ота-онангиз Ўзбекистонда яшашадими?
— Ҳа, мен туғилиб ўсган Сурхондарё вилоятида.

— Улар ҳам карантиндами?
— Албатта, боз устига, у ерда бунга жиддий қарашяпти. Улар билан доимо алоқада бўлиб турибман, ҳар куни қўнғироқ қиламан.

— Оилада ким овқат пиширади?
— Одатда хотиним, лекин мен ҳам айрим нарсаларни тайёрлай оламан. Назаримда, кулинария — қизиқарли соҳа.

— Палов пишира оласизми?
— Ҳозирча ўрганяпман. Оддий кўрингани билан бу осон иш эмас.

— Қандай таом пишира оласиз?
— Охирги марта димлама пиширдим. Хотинимнинг айтишича, ёмон чиқмади. 

«Ростов» — катта оила»

— Одатий кунларда "Ростов" аъзолари норасмий муҳитда йиғиладими? Масалан, ресторанда ёки табиат қўйнида?
— Жамоадаги муҳит аъло даражада. Клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби, ўйинчилар ва ходимлар — барчамиз бир оиламиз. Бутун жамоа бўлиб йиғилиб турамиз. Масалан, кимнидир туғилган куни ёки бошқа байрам бўлса.

— Ростов қисқичбақаларини татиб кўрдингизми?
— Албатта.

— Ёқдими?
— Жуда ҳам. Айниқса, яхши дўстлар даврасида. Қаерда эканининг аҳамият йўқ — Дон қирғоғидами ёки ресторанда.

— Элдор, «Ростов»да энг қувноқ йигит ким?
— Назаримда, Хорен Байрамян. Унинг маҳзун бўлганини ҳеч қачон кўрмаганман. Позитив йигит!

«Ота бўлишни ва фарзандларни тарбиялашни орзу қиламан»

— Футболга қайтамиз. Тасаввур қиламиз, карантин бекор қилинди. Яна керакли формага кириб олиш учун қанча вақт талаб этилади?
— Ўйлашимча, тахминан бир ой.

— Ушбу мавсумда ўз олдингизга қандай вазифаларни қўймоқдасиз?
— «Ростов» жадвалда имкон қадар юқорироқ ўринни эгаллаши учун қўлимдан келган барча ишни қиламан. Шахсий мақсад борасида эса — Россия чемпионати тўпурари бўлишни истайман. Бунинг учун менда имконият бор.

— Яъни, Дзюбани қувиб ўтишингизга ишонасиз?
— Албатта.

— Дарвоқе, нима учун пенальти тепмаяпсиз? Шунда голларингиз кўпроқ бўлиши мумкин эди...
— «Ростов»да тажрибалик футболчилар бор, улар тепишяпти.

— Ўзбекистон терма жамоаси билан қандай натижаларга эришмоқчисиз?
— Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишни орзу қиламан. Кейинчалик эса терма жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар бўлмоқчиман (Шомуродов терма жамоада 20та гол урган. Энг яхши тўпурар Гейнрих ҳисобида 32та гол мавжуд — stadion.uz изоҳи).

— Қайси ҳужумчиларга ўхшашни истайсиз?
— Ҳеч кимга. Ўзимга ўхшашни истайман. Агар қайси ҳужумчиларнинг ўйини менга ёқишини сўрасангиз, у ҳолда Дрогба ва Фернандо Торресни тилга олишим мумкин.

— Ўтмишдаги қайси ўзбек футболчисини таъкидлай оласиз?
— Миржалол Қосимов. У бизнинг фахримиз.

— Ушбу мавсумдаги сизнинг ёрқин ўйинингиз?
— Назаримда, «Спартак»га қарши сафардаги ўйин. Унда биз 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган эдик (Шомуродов бу ўйинда гол урмаган, битта голга узатма берган)

— Фаолиятингиздаги энг чиройли гол?
— Ўзбекистон чемпионати доирасида «Насаф»га урган голим. Ўшанда «Бунёдкор» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

— Сиз учун ҳаётда энг намунали инсон ким?
— Отам. Агар у бўлмаганида мен ҳозиргидек бўлмаган бўлардим. Менинг тарбиямда у муҳим ўрин тутган.

— Севимли фаслингиз?
— Менга баҳор ёқади.

— Баҳор Россия ва Ўзбекистонда турличами?
— Агар Ростов билан таққосласам, деярли бир хил.

— Нимани орзу қиласиз?
— Футболдаги орзумни айтиб ўтдик — жаҳон чемпионатида ўйнаш. Оилавий масалада эса ота бўлиш ва фарзандларни тарбиялаш.


Манба: std.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz