Қайднома

Қидирув

Жаҳон футболида етарлича баҳо берилмаган ўйинчилар аниқланди: Мюллердан Лукакугача...

Жаҳон футболида етарлича баҳо берилмаган ўйинчилар аниқланди: Мюллердан Лукакугача...

  13.04.2020 17:24
  0
  346
Жаҳон футболида етарлича баҳо берилмаган ўйинчилар аниқланди: Мюллердан Лукакугача...

ESPN телеканаллари тармоғи асосчиси Ник Эймс дунё футболидаги етарли баҳо берилмаган ўйинчилар рўйхатини тузиб чиқди.

Гранит Жака, «Арсенал»

«Жака, тезкор футболчи эмас, бироқ унинг фикрлаши ва радиобошқарувли чап оёғи ҳар ҳафта гол ўтказиб юборадиган жамоа ўйинига ўзгариш кирита олди».

Томас Мюллер, «Бавария»

«Челси»га қарши ўйинда ўз қудратини кўрсатди. Ҳужумда боғлам вазифасини бажарди ва бошқа ҳеч ким ҳаракат қила олмайдиган ҳудудда ўйнади».

Габриэль Жезус, «Манчестер Сити»

«У 23 ёшда, ўртача ҳар 2,2 ўйинда битта гол уради, асосан захирадан тушган ҳолда. Келажакда у Агуэродан тахтни қабул қилиб олиши кўриниб турибди».

Ромелу Лукаку, «Интер»

«Ромелу энди 26 ёшда ва у фаолияти давомида 172 та гол уришга эришди. Ажойиб сермаҳсуллик».

Томас Парти, «Атлетико»

«Парти Диего Симеоненинг «Атлетико»сини буюк қилган сифатларни ўзида мужассам қилган: чарчамас, ўз ишига садоқатли, юқори самарали. У жуда ва жуда яхши футболчи».

Жо Гомес, «Ливерпуль»

«Баъзида у эндигина 22 ёшда эканига ишониш қийин бўлиб қолади. Гомес — ажойиб спортчи. У ёш бўлишига қарамай етакчилик хусусиятларига эга».


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz