Қайднома

Қидирув

Коронавируснинг 3 тури бор ва бугунги ҳолат ҳақида...

Коронавируснинг 3 тури бор ва бугунги ҳолат ҳақида...

  14.04.2020 00:40
  0
  270
Коронавируснинг 3 тури бор ва бугунги ҳолат ҳақида...

Олимлар жаҳон бўйлаб, 3 турдаги коронавирус тарқалаётганини аниқлашди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатди. Вируснинг генетик тарихини ўрганиб чиққан Кембридж университети олимлари шундай хулосага келишди.
Вируснинг илк аломатлари Австралия ва АҚШда кўпроқ тарқалган. Олимлар бунга «А» тоифасини беришди. Кейинчалик у «В»га айланиб, Хитойда эпидемия келтириб чиқарган. Европада эса «С» тоифасига мансуб вирус кўпроқ учрамоқда ва у «В»нинг узвий давоми ҳисобланади. Олимлар шунингдек, коронавирус ўз шаклини ўзгартиришда давом этишини таъкидлашди. Олдинроқ Ж.Кореядаги Фундаментал фанлар институти олимлари РНК SARS-CoV-2ни таҳлил қилиб, генларнинг тўлиқ картасини яратишганди. Уларнинг кейинги изланишлари вирусни тўлиқ ўрганиш ва унга қарши кураш моделини яратишда қўл келиши мумкин.

***

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги раҳбари Баҳром Алматов АОКА ҳузуридаги брифингда COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалиши бўйича маълумот берди.

«Касалланган беморлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар бўйича эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда. Ушбу тадбирларга Санитария-эпидемиология хизматининг 20 мингга яқин ходимлари жалб қилинган. Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва унинг жойлардаги марказлари тун-у кун фаолият кўрсатмоқда, уларнинг фаолияти агентликнинг марказий штаби орқали мувофиқлаштириб борилмоқда.

Шунингдек, касаллик кенг тарқалишининг олдини олиш ва беморларни самарали даволаш мақсадида хорижий экспертлар билан мунтазам маълумот алмашиниш тизими йўлга қўйилган. Уларнинг тажрибаси ўрганилиб, амалиётга жорий этилмоқда.

Яна бир муҳим масала — эпидемиологиянинг қонуниятига кўра, бошқа давлатлардаги касалланиш динамикасини кузатадиган бўлсак, вирус юқиб, тарқалиб, ўсиши давом этади. Ҳар бир давлат тиббиётининг олдида турган масала — касалланишнинг кескин ошишига йўл қўймаслик. Қайси мамлакатда касалликни аниқлаш жараёнлари тез амалга ошса, изоляция қилинса, шифохонага жойланса ва даволанса, бу ерда яхши натижаларга эришилади, кенг тарқалишига йўл қўйилмайди. Бугунги кунда барча карантин зоналаримизда, аҳолимизнинг хавф гуруҳлари ичида лаборатория текширувларини кучайтирганмиз. Вирусологик лабораторияларда тест системалар захираси яратилган, 24 соатлик иш режими асосида PsR таҳлиллари олиб борилмоқда. Республикамиздаги мавжуд вирусологик лабораторияларда кечанинг ўзида биз 8 мингдан ортиқ, шу вақтгача 102 мингга яқин тест синовларини ўтказдик. Охирги суткада 98 та ҳолатда касалликни аниқладик.

Бугунги кунда эпидемик вазият нохуш бўлган ҳудудлардан келган ва беморлар билан мулоқотда бўлган 80 324 нафар фуқаро саломатлиги устидан тиббий назорат давом этмоқда. Улардан 57 621 нафар фуқаро уй шароитида, 22 703 нафар фуқаро эса стационар шароитда карантинга олинган. Карантин муассасаларига малакали эпидемиологлар ва бошқа тор соҳа мутахассислари жалб қилинган», — деди Баҳром Алматов.
13 апрель 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 934 нафар беморда коронавирус инфекцияси қайд этилган. Тузалган беморлар сони 85 нафарни ташкил этган бўлса, 4 нафар бемор ушбу касалликдан вафот этган.
***

Коронавирус эпидемияси 2019 йилнинг декабрида Хитойнинг Ухань шаҳридан бошланган. Орадан кўп ўтмай вирус шиддат билан бошқа мамлакатларга ҳам тарқашни бошлади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус пандемияга айланганини 11 март куни расман тасдиқлади. Ҳозирга келиб дунё бўйича 1,8 миллион киши шу вирусни юқтирган, қурбонлар сони 114 мингдан ошди.

Коронавирус ҳужумидан деярли ҳеч бир давлат четда қолмади, аммо истисонлар ҳам йўқ эмас, айрим мамлакатларда коронавирус расман қайд этилмаган.

Булар:

Туркманистон; Тожикистон; КХДР; Жанубий Судан; Лесото (Жанубий Африка); Комор ороллари (Шарқий Африка); Сан-Томе ва Принсипи (Экваториал Африка); Тинч океанининг турли қисмларида жойлашган митти мамлакатлар — Кирибати, Маршалл ороллари, Науру, Палау, Тонга, Тувалу, Вануату, Соломон ороллари; Микронезия (Океания); Самоа (Полинезия).

«Worldometers» маълумотларига кўра, коронавирус инфекцияси энг кўп АҚШда қайд этилган — 560 мингдан ортиқ, вафот этганлар қарийб 22 минг нафар, тузалиб кетганлар 32 мингдан зиёд.

Ғарбий Европа ҳам коронавирус энг кўп тарқаган минтақа бўлиб қолмоқда: Испанияда 166 минг, Италияда 156 минг, Францияда 132 минг, Германияда 127 минг киши коронавирус билан касалланган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz