Қайднома

Қидирув

Италия "А" серияси: Агар вакцина топилмаса...

Италия "А" серияси: Агар вакцина топилмаса...

  16.04.2020 02:12
  0
  219
Италия

Италия Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Сандра Зампа «А» серия ўйинларини мухлислар гувоҳлигида давом эттириш истиқболи ҳақида бафуржа гапирди.
Раҳбарнинг таъкидлашича, коронавирусга қарши вакцина топилмагунича мухлисларнинг стадионга киришларига рухсат берилмаслиги мумкин. «Ҳозирги шароитда «А» серияни давом эттириш бош вазифа эмас, менимча. Яна бир ой кутишимиз ҳам мумкин. Мухлислар эса вирусга қарши вакцина топилсагина трибуналарга қайтишади. Шунда хавфсизлик тўлиқ таъминланадиь», - дея Зампа сўзларини келтирди Rai Sport.

• Италия Соғлиқни сақлаш вазирлиги олдинроқ «А» серияни давом эттириш эҳтимолини жуда паст баҳолаганди.
• Лига раҳбарияти эса турнирни май ойида қайта йўлга солишни режалаштирганди.
• Шу кунга қадар ер юзида коронавирус инфекциясидан вафот этганлар сони 125000 кишидан ортди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz